Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сон қарори билан «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини қабул қилинган эди. Мазкур дастурнинг 6-бандида маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш доирасида аҳолининг томорқа майдонларини сув билан таъминлаш имкониятини яхшилаш бўйича ҳам бир қатор вазифалар белгиланган.

Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан Манзилли рўйхат тасдиқланиб, унда 89 та маҳалла ҳамда овул фуқаролар йиғинларидаги аҳолининг томорқа майдонларини кафолатли сув билан таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгиланди.
Бугинги кунда, 33 та объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, Давлат экспертизасига тақдим қилинган бўлса, қолган 56 та объектда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, 7 та объектда қурилиш-монтаж ишлари бошланди.
Айни кунларда ҳудудлардаги барча тизим ташкилотлари раҳбарларига «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури асосида амалга ошириладиган ишларни жадаллаштириш, экиш мавсумида аҳолининг томорқа майдонларига сув таъминотини яхшилаш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати