___ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан йигирма нафардан ортиқ ишчи гуруҳ вакиллари ҳудудларда ғўза майдонларини суғоришни ташкил қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикасига келиб, туманларга бириктирилган.
___ Ишчи гуруҳ вакиллари ҳудудий сувчилар билан биргаликда туман қишлоқ хўжалиги харитасидан пахта экилган контурлар алоҳида таҳлил қилиниб, туманга ва мазкур далаларга сув келувчи каналлар ўрганиб чиқди.

___ Шу йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Назаров, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири А.Реимбаев, ҳудудларга бириктирилган вакиллар иштирокида пахта майдонларини суғориш графикларининг тақдимоти ўтказилди.
___ Тақдимотда ҳудудларга бириктирилган вакиллар ҳамда ҳудудий сув хўжалиги масъуллари олинадиган сув миқдори ва суғориладиган пахта майдонлари ва сувдан самарали фойдаланишга қаратилган тадбирлар юзасидан ўзларининг тақдимотини қилди.

___ – Республикамиз ҳудудига кириб келаётган сув миқдорларининг асосий қисмини пахта майдонларини суғоришга қаратиш бўйича режа графиклар тасдиқланмоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигиСув ресурслари баланси, гидрометрия ва диспетчерлик хизмати бўлими бошлиғи Усенбай Оразимбетов. – Сув кам пайти ҳар бир куб сувнинг ҳисобини юритиш учун бу каби режалар зарур, албатта. Бу тўғри, лекин ҳозирги кунда аҳолининг сувга бўлган талаби ва бу борадаги мурожаатлардан келиб чиқиб айтиш жоизки, ғўза майдонларини суғориш билан бирга айни пайтда аҳолининг томорқа майдонларига ҳам сув бериш зарур. Шу боис бугунги ҳудудлардаги пахта майдонларини суғориш графикларини муҳокама қилиб, уларга кетадиган сув миқдорларини ҳисоблаб, пахта суғориш даврида дарёдан қўшимча сув миқдорларини ажратиш бўйича ҳам таклифларимизни билдириб ўтдик. Шунингдек, ҳудудларга етказилаётган сув миқдорлари билан суғорилган пахта майдонларини кунлик таҳлил қилиб боришга ҳамда каналларни охирги қисмларидан бошлаб навбатлаб суғориш ишларини ташкил қилишга келишиб олдик.

___ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Назаров бугун тақдимоти қилинган ҳар бир ҳудуднинг пахта суғориш графиги асосида Республика графигини тасдиқлаш ва унда ҳудудларга олинган сув, суғорилган майдон, лозим бўлса кейинги кунга зарур бўлган сув миқдорлари ҳам акс этишини ҳамда мазкур йўналишдаги вазифалар ижросини таъминлаш изасидан ишчи гуруҳ азолари ва ҳудудий сув хўжалиги масъулларига аниқ топшириқлар берди.
___ Бугун тақдимоти ўтказилган пахта суғориш графиклари асосида Қорақалпоғистон Республикасида ғўза майдонларини суғориш ишлари бошланди. Туманларга ажратилган сувнининг 70 фоизини пахта суғоришга йўналтириш, бир метр куб/секунд сув билан ўртача 35–40 гектар майдонни суғоришни таъминлаш ҳамда сувдан самарасиз фойдаланишига йўл қўймаслик бўйича вазифалар белгилаб олинди.
___ Шунингдек, тақдимотда тумандаги махсус хизмат фаолиятини тизимли ташкил этиш ва кўрсатилган хизматларга ўз муддатида маблағларни йўналтириш масаласи ҳам муҳокама этилди. Негаки, тасдиқланган графиклар асосида пахта майдонларида суғоришни ташкил қилишда махсус хизмат ходимларининг хизматлари катта бўлади. Сув истеъмолчилари томонидан кўрсатилган хизматлар учун маблағларнинг ўз ватида туширилиши эса, махсус хизмат сувчиларининг иш ҳақларини тўлаш, бир сўз билан айтганда ғўза майдонларини суғоришда иш унумдорлигини оширишга хизмат қилади.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби