Амударё туманидаги “Оқ олтин” насос станциясида Ўзбекистон Республикаси Президенининг 2024 йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари ҳамда Бошқарманинг “Манғит-Назархан” бўлимида жойлашган насос станциялари бошлиқлари ва ишчи-ходимлари иштирок этдилар.
Семинарда Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Н.Аралбаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенининг жорий йил 14 июнда қабул қилинган ПҚ-222-сонли қарорида белгиланган вазифалар, насос станцияларида электр энергиясини тежаш, энергия тежамкор ускуналарни ўрнатиш бўйича амалга оширлган ишлар ҳамда келгуси режаларга тўхталиб ўтди.

Шунингдек, семинарда Бошқармасининг Ишлаб чиқариш техника бўлими бошлиғи С.Утемуратов, Таъмирлаш цехи бошлиғи К.Базарбаев сўзга чиқиб, суғориш мавсумида амалга ошириладиган тадбирлар, вазифалар ҳақида гапириб ўтди. Насос агрегатлари тўлиқ шай ҳолатда бўлиши, агрегатларни ишга қўшишда сувдан фойдаланиш қоидаларига амал қилиш, белгиланган лимитлар асосида иш юритиш каби масалалар муҳокама этилди.

Семинар доирасида энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш усуллари бўйича ходимлар Брифинг ўтказилди. Унда Бошқарма бошлиғининг ўринбосари Н.Аралбаев насос станциялари сони ва ажратилган электр энергиянинг йиллик лимити, электр энергиясини тежаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Таъкидланганидек, Бошқарма ҳисобида 221 насос станция мавжуд бўлиб, уларга 481 насос агрегатлар бириктирилган. 2024 йил учун 68 млн 118 минг 445 кВт/соат, ДХШ (давлат-хусусий шериклик) учун 10 млн 381 минг 555 кВт/соат электр энергия лимити ажратилиб, жами 78 млн 500 минг электр энергияси лимити ажратилган.
Насос станцияларда энергия самарадорлигини ошириш, энергия ресурсларидан оқилана фойдаланишни тизимли йўлга қўйиш бўйича назорат ўрнатилган. Энергия йўқотишларни камайтиришда ва электр энергиясини иқтисод қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ойма-ой электр энергиясини тежаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган режа кўрсаткичларини муҳокама этиш юзасидан ҳар ҳафтанинг жума куни туманлардаги насос станцияларида электр энергиясини тежаш, энергия тежамкор ускуналарни ўрнатиш ишлари таҳлили бўйича семинарлар ўтказиш анъанага айланган.
Рақамларга эътибор қаратилса, 2023 йил 6 ой давомида 38 млн 699 минг 448 кВт/соат электр энергияси сарифланган бўлса, 2024 йил 6 ой давомида 38 млн 399 минг 889 кВт/соат электр энергияси сарфланиб, шу даврнинг ўтган йилига нисбатан 299 559 кВт/соат электр энергияси кам сарфланган. Ажратилган лимитлар доирасида Бўзатов туманида қувватлилиги 945 кВт/соат ва Тахиатош туманидаги қувватлилиги 1260 квт/соат бўлган янгидан 2 та насос станциялар ишга туширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ҳудудларига 2024 йилнинг ярим йиллигида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва иқтисодиёт тармоқларига мазкур Бошқармага қарашли насос станцияларидан 909 млн 931 минг.м3 сув чиқарилиб, 38 млн 399 минг 889 кВт/соат электр энергия сарфланган.
2024 йил учун Давлат дастурлари ва бюджет харажатлари ҳисобидан 5 та электродвигатель, 7 та насос, 1 та “Плавный пуск”, 1 та конденсатор, 613 метр кабель, 2 та қуёш сув иситиш қурилмаси, 150 та ёруғлик диод лампаси каби энерготежовчи қурилмалар ўрнатилди. Ўрнатилган энерготежамкор қурилмалар ва насос агрегатларни таъмирлаш эвазига бошқарма бўйича 47 848 кВт/соат элекр энергияси тежалишига эришилган.


Семинар иштирокчилари ҳудуддаги насос агрегатлари ва электр тежовчи ускуналар билан яқиндан танишдилар. Тушликда насос станцияларида ташкил қилинган ёрдамчи хўжаликда етиштирилган маҳсулотлардан ош дамланиб, ишчи-ходимлар учун дастурхон ёзилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати