КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КЕСКИН КУРАШИШ ТАВСИЯ ЭТИЛДИ

   Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Коррупцияга қаши курашишга оид Қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар муҳокама этилди.

   Унда  Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўлими бош мутахассислари иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунлари мазмун-моҳияти ва қонунлар талаблари бўйича тушунтиришлар берди.
   Кун тартибидаги масалалар қаторида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларида коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва коррупцияга қарши кескин курашиш бўйича бир қатор тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек,  йиғилишда Қорақалпоғистон вазирлик таркибидаги  тизим ташкилотлар бюджет маблағларидан молиялаштирилиши, бу маблағларни мақсадли ишлатиши шартлиги, агарда бу борада коррупция аломатлари аниқланиши мумкин бўлса, ким бўлишидан қатъи назар тегишли тартибда тегишли тартибда жазоланиши муқаррарлиги таъкидлаб ўтилди.
    Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари томонидан вазирлик ва унинг тизим ташкилотларида қонун бузилиш ва коррупциянинг олдини олиш, жумладан, молиявий фаолият ҳамда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда очиқлик, шаффофликни таъминлаш, давлат мулкига нисбатан қонунчилик талаблари асосида муносабатда бўлиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада раҳбар кадрлар ҳамда бош ҳисобчиларнинг масъулиятини ошириш лозимлиги  қайд этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати