Қонликўл туманида “Суенли” ирригация тизимлари бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг мазмун моҳиятини тушунтириш, сувдан самарали фойдаланиш, гидроиншоотлар ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан семинар ўтказилди.

Семинар аввалида “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Қорақолпоғистон Республикаси бўлими ҳамда “Суенли” ирригация тизимлари бошқармаси масъуллари “Киндик-ўзак” сув тақсимлаш иншоотида хавфсизлик, сув истъемоли қоидаларига риоя қилиш, сувни ҳисобини юритиш ва гидротехник иншоотлардан фойдаланиш қоидаларга риоя қилиниши юзасидан ўрганиш ишларини олиб боришди.
“Сувхўжаликназорати” инспекцияси Қорақолпоғистон Республикаси бўлими инспектори И.Асаматдинов ўрганиш натижасида аниқланган камчиликларни бартарф қилиш бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, гидротехник иншоотларни бошқариш, сувни ҳисобини юритишда тегишли қоидаларга риоя қилиниши билан бирга фавқулотда ҳолатларда авария захира материаллари мавжуд бўлиши керакли тушинтирилди.

Семинар якунида “Суенли” ирригация тизимлари бошқармасига ва туман ирригация бўлимига қарашли барча гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини яхшилаш борасида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиб, доимий равишда бажарилишини мониторинг қилиб бориш белгиланди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати