Элликқалъа тумани: НАСОС СТАНЦИЯЛАРИДА ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКНИНГ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЗАРУРАТИ ТУШУНТИРИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Беруний   насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари  иштирокида Элликқала туманида жойлашган “Қазақ-ача СНПЭ 500/10” насос станциясида семинар ўтказилди.

Семинарда куз-қиш мавсумида амалга ошириладиган таъмирлаш, шўр ювиш мавсумида насос станцияларининг беталофат ишлашини таъминлаш, ишчи ходимларга шароитлар яратиш ҳамда ёрдамчи хўжаликлар ташкил қилиб, ходимларни қўшимча раҳбатлантириш масалалари муҳокама этилди.

Элликқалъа туманидаги мазкур насос станцияси 1997 йилда ишга туширилган бўлиб, СНПЭ-500/10- типидаги 3 та насос агрегатлари орқали сув чиқарилади ва тумандаги 300 гектардан ортиқроқ фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқа майдонларини сув билан таъминлайди.

Семинарда сўз олган Бошқарманинг Элликқалъа шаҳобча бошлиғи М.Рўзметов ,Техника хавфсизлиги бўйича муҳандис М.Розимов, Насос станция бошлиғи К.Исмаилов, мутахасиси Э.Атажанов, ёрдамчи хўжалик бўйича масул ходим Ш.Исмаиловлар муҳокама этилаётган масалаларнинг долзарблигига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Айниқса насос станцияларида ёрдамчи хўжаликларни ташкил қилиш зарурати, шу орқали ишчиларни доимий иссиқ-овқат билан таъминлаш бўйича мавжуд имкониятлар ҳақида фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Мазкур станцияда боқилаётган қўйларга қўшимча парранда боқишни ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди.

Семианар давомида куз-қиш мавсумда насос агрегатларини таъмирлаш ишларини ҳозирдан бошлаб кенг қамровли  ва сифатли бажаришга киришиш зарурлиги қайд этилди. Насос станцияларига ажратилган чекланган сув лимити режаси ва  электр энергия лимити доирасида ишлатилиши кераклигини ҳамда янгидан ўрнатилган энерго тежамкор электродвигатель   ҳисобидан электр энергияси иқтисод қилиш ва техника хавфсизлигига қатъий риоя қилиш, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчатлар экиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати