фаол ходимлар мукофотланди
___Нукус шаҳридаги “Отчопар” майдонида “Қишлоқ хўжалиги ходилари куни”, қорақалпоғистонлик миришкор-деҳқонларнинг ҳосил байрами нишонланди.

___Байрам томошалари аввалида, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги томонидан тикланган “Қорауй” олдида соҳада самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимларга байрам муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони мукофоти ҳамда вазирликнинг «Ташаккурнома»лари ва байрам совғалари тантанали равишда топширилди.


___Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Д.Усаков соҳада самарали меҳнат қилаётган ходимларни алоҳида эътироф қилиб, байрам билан қутлади.
___Тантанали тадбирда нуроний сувчилар ҳам иштирок қилиб, яқинда кириб келадиган 2022 йил дарёмизда сув мўл бўлишини тилаб, ҳосил байрамларини янада кўтаринки руҳда нишонлаш насиб этишини тилаб, дуо қилдилар.

___Байрам муносабати вазирлик фаолияти ҳамда ҳудудлардаги сув хўжалиги объектларини мамлакатимиз бўйлаб оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишга қўшиб келаётган хизматлари эътироф этилиб, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг махсус фотомухбири Махсет Хабибуллаевга “Ташаккурнома” ва байрам совғаси топширилди.


___Шунингдек, вазирликнинг Матбуот хизмати билан тиғиз ҳамкорликда ишлаб келаётган Қорақалпоғистон Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ходими Самат Тургалиев 2021 йилнинг “Энг намунали матбуот хизмати ҳамкори”, Қизкеткен-Кегейли ирригация тизими бошқармасининг Ирригация тизимлари ва гидротехник иншоотларидан фойдаланиш бўлим бошлиғи Халмурат Отемуратов “Энг кўп маълумот тақдим қилган ҳамкор” номинациялари бўйича вазирлик томонидан “АЛҒЫСНАМА” (Ташаккурнома) билан тақдирланди.

___Бир томонда катта дошқозонларда ош дамланмоқда. Туманлардан ташриф буюрган миришкор-деҳқонлар, механизатор ва меҳмонларга тортилаётган таомлар шодёнани ҳақиқий ҳосил байрамга айлантирди, десак муболаға бўлмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги
Матбуот хизмати