___Бугун, яъни 21 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида йиғилиш ўтказилди.
___Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

___Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи лавозимига Реимбаев Адилбек Рузимухаммадович тайинланди.
___А.Реимбаев 2000 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги агромуҳандис.
___Меҳнат фаолияти давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Аппарати ташкилий-назорат бўлими бошлиғининг ўринбосари, Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, «Пахтаарна-Найман» ирригация тизими бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
___2020 йилдан ҳозирги кунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбарининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги
Матбуот хизмати