___Бугун, 21 август куни эрта тонгданоқ мамлакатимиз бўйлаб Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари бошланди.
___Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари бошланди.
___Эрта тонгдан Нукус шаҳридаги барча вазирлик ва идора ташкилотлари, ўқув муассасалари жамоалари кўча бўйларини ободонлаштиришга киришдилар. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги маъмурий биноси атрофларига сув сепилиб, ҳовлисидаги дархтларга ишлов берилди.


___Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги қарорига кўра, жорий йилнинг август ойи юртимизда «Маҳаллаларни ободонлаштириш ойлиги» ва 21 август – умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни деб эълон қилинган эди.
___Шунга кўра Сув хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотларида ҳам ободонлаштириш тадбирлари олиб борилмоқда. Биз, эрталабдан “Қизкеткен-Кегейли” ирригация тизими бошқармасига қарашли объектларда бўлганимизда ободонлаштириш тадбирларини кузатдик.

___Бошқармага қарашли «Дўстлик» магистрал каналининг «Дўстлик-1» тарновида ҳамда «Кегейли» магистрал канали атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.Тарнов ҳудудида оқлаш, бўёқ ишлари ҳамда канал бўйларини ёввойи ўтлардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирларга бошқармага қарашли участкаларидан 30 нафар ходим қатнашмоқда.
___Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилаётган умумхалқ ҳашари «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида бўлиб ўтмоқда. Бугун эрталабдан уюшқоқлик билан бошланган ободонлаштириш тадбирлари Қорақалпоғистондаги барча сув хўжалиги ташкилотларида давом қилмоқда.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби