___ Қорақалпоғистон Республикаси Сувхўжалиги вазирлигида тизим ташкилотларини малакали кадрлар билан таъминлаш, юридик хизмат фаолиятини такомиллаштириш ва ҳужжатлар билан ишлашиш ва ижро интизоми масалалари кенг муҳокама этилди.

___ Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев раҳбарлигида ўтказилган йиғилиш аввалида, вазирликнинг бўлим раҳбарлари ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарлари ўз ишига бўлган масъулиятларини оширишлари зарурлиги, хусусан, мурожаатлар ва ҳужжатлар билан ишлашишда йўл қўйилаётган камчиликлар кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда, вазирликнинг Ижро интизоми шуъбаси раҳбари С.Худайбергенова, Бош юрисконсульти У.Абдиев ва Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бош мутахассиси И.Жолдасбаевларнинг муҳокама этилаётган масалалар юзасидан ҳисоботлари тингланди.

___ Ҳисоботда Edo.ijro.uz електрон ҳужжат тизимидаги назоратда 15 та ҳужжат муддати ўтишига қарамай ижроси таъминланмаётгани келтириб ўтилди. Буларнинг иккитаси мурожаатлар билан боғлиқ масала эканлиги ва бу ишга масъулиятсиз ёндошган туман ирригация бўлими раҳбарларидан тушунтириш хатларини олиш топширилди.
___ Ҳисоботларда келтирилган масалалар, яъни ҳужжатлар билан ишлашиш ва ижро интизоми бўйича хат-ҳужжатларни ўз муддатларида ижросини таъминламаган ходимлар танқид қилиниб, тегишли кўрсатмалар берилди.
___ Шунингдек йиғилишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиш масала ҳам муҳокама этилиб, мазкур масала юзасидан Мурожаатлар билан ишлашиш бўйича бош мутахассис Г.Каллиева ҳисоботи тингланди.

___ Унда келтирилганидек, жорий йилнинг ҳисобот даврида вазирликка 311 мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг аксарияти тегишли мутахассислар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилган ва мурожаат эгаларига жавоб хатлари юборилган. Ўрганиб чиқилган мурожаатларнинг 165 таси қаноатлантирилди, 127 мурожаат эгасига ҳуқуқий тушинтириш берилди, 16 мурожаат тегишлилиги бўйича юборилди ва 3 мурожаат рад этилди. Жами мурожаатларнинг 204 таси, яъни 65,6 фоизи сув билан таъминлаш масаласида бўлиб, қолган 107 таси 34,4 фоизи ҳар хил мазмундаги мурожаатларни ташкил қилади.
___ Йиғилишда мурожаатларни ўрганиш ва бажарилишини таъминлаш вақтида йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам айтиб ўтилди ва бу борада сусткашликка йўл қўйган масъуллар огоҳлантирилди.

Муҳокамалар якунида мурожаатлар билан ишлашиш ва уларни белгиланган муддатларда ўрганиб ижросини таъминлаш юзасидан таклифлар ҳам билдирилди. Мурожаатлар билан ишлашиш бўйича бош мутахассис Г.Каллиева тизим ташкилотлариlf мурожаатлар билан ишлашишга масъул ходимларнинг асосий вазифалари бошқа эканлиги, яъни бу вазифа қўшимча юклама бўлгани учун уларнинг бу ишга бўлган масъулиятини ошириш мақсадида қўшимча устама тўлаш тартибини жорий қилиш таклифини илгари сурди.

___ Шунингдек, айрим мурожаатларни ўрганишга вазирликдан ходимларни жалб қилиш масаласи жуда муҳимлигини ҳисобга олиб, ходимлар учун Қорақалпоғистон Республикаси туманларига хизмат сафари учун тўловлар жорий қилиш бўйича ҳам таклифлар билдирилди.
___ Мазкур таклифларни ўрганиб чиқиш ва тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича вазирликнинг Бош юрисконсульти ҳамда Молия иқтисод ва хўжалик фаолияти шуъбаси ходимларига кўрсатмалар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлигининг Матбуот хизмати