Тахтакўпир тумани: СУВ ХЎЖАЛИГИДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

         Тахтакўпир туманининг “Белтаў” овул фуқаролар йиғинидаги сув тежовчи технологиялар жорий қилинган дала майдонда “Сув ресурсларидан самарали фойдаланишда гендер тенгликнинг аҳамияти” мавзусида семинар ўтказилди.

         Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, туман ирригация бўлими масъуллари иштирок қилган тадбирга ҳудуддаги сувчи ва далада ишлаётган аёллар ҳам таклиф этилди.

         Семинар аввалида Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги мутахассиси А.Кидирбаев юртимизда аёлларга кўрсатаётган давлат даражасидаги эътибор қаратилаётганини, бу борада сув хўжалигида фаолият олиб бораётган аёлларни қўллаб-қувватлашга оид қатор тадбирлар ташкил этилаётганини таъкидлаб ўтди. Хусусан, Қорақалпоғистонда 200 нафардан ортиқ аёллар сув хўжалигида ишлаётган бўлса, шундан 5 нафари Тахтакўпир туман ирригация бўлимида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сувнинг ҳисобини юритишда, шунингдек, сув тежовчи технологияларни қўллашга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

         Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг Махсус хизмат бўлими бошлиғи Е.Турдибаев ва Тахтакўпир туман ирригация бўлими раҳбари Д.Палуановлар ҳам сўзга чиқиб, Президентимизнинг жори йил 1 апрелдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.

         Тадбир иштирокчилари “Белтаў” ҳудуддидаги томчилатиб суғориш технологиялари ва сув тежовчи технологиялар жорий этилган пахта ва бошқа далалардаги бориб   кўрди.  Мутахассиси А.Кидирбаев тежамкор технологиянинг аҳамияти ва ҳосилдорликни оширишдаги омиллариникўргазмали турда кенг тушунтириб берди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати