
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси жамоаси ҳам мустақиллигимизнинг 29 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида жойларда ободонлаштириш ишларини қизғин олиб бормоқда. Бошқарма жамоаси катта. Улар ҳисобидаги 220 дона насос станциясида 479 дона агрегат мавжуд бўлиб, туманлардаги 131 минг гектар ер майдонларига сув етказиб берилади.
Бошқарманинг “Хўжайли-Тахиатош” бўлимидаги “Суенли” насос станциясида 7 дона насос агрегати ўрнатилган. Айни кунларда ушбу агрегатларни жорий таъмирлаш ва бино атрофларини ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунга қадар насос станцияси биносининг ички ва ташқи томонлари сувоқ қилинди, дераза ва эшик ромлари, навбатчилар хоналарининг пол қисми янгидан бўялди. Ҳудуддаги дарахтларга ишлов берилиб, оқланди.
Хуллас, бошқарма жамоаси ўз иш жойларини обод қилиб, энг улуғ, энг азиз айёмимиз бўлган мустақиллигимизнинг 29 йиллигини кўтаринки руҳда нишонлашга тайёрланмоқда. Ҳа, обод масканга байрамлар ярашади.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати |