___ Қораўзак туманида сув хўжалиги соҳасида рақамли технологияларни жорий қилиш, сув сарфини онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи жами “Ақлли сув” қурилмаларини 2023 йилда ирригация объектларига ўрнатиш масаласи юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди.
___ Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қораўзак тумани ирригация бўлими раҳбари ҳамда ҳудуддаги тизим ташкилотларининг Ахборот технологиялари ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича мутахассислари ва қурувчи ташкилот вакиллари иштирок қилди.
___ Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
1 апрелдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 2-иловасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасида 2023 йилда ирригация объектларида сув сарфини онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи жами 733 та “Ақлли сув” қурилмаларини ўрнатиш белгилангани айтиб ўтилди.

___ -Семинар иштирокчилари Қораўзак туманидаги ирригация тармоқларига ўрнатилган “Ақлли сув” қурилмаларини жойига бориб кўрди, -дейди Вазирликнинг Ахборот технологиялари ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси И.Арзибаев. -Бугунги кунга қадар қурувчи корхона билан биржа савдолари орқали пудрат шартномалари расмийлаштирилиб, 53 та “Ақлли сув” қурилмалари ўрнатилган. Бугунги тадбирда ҳудудларга ўрнатилган рақамли қурилмаларнинг ишлаш жараёни билан танишдик.
___ Шунингдек, семинар давомида ўрганишларимизда тумандаги ирригация тизимларида 2021 йилда ўрнатилган 1 дона ва 2022 йилдаги 10 дона “Ақлли сув” қурилмалари маълумот ўзатишида ўзилишлар кузатилаётгани аниқланди. Бу камчиликларни бартараф қилиш бўйича мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилди.

___ Жорий йилда Қораўзак туманида яна 3 та ирригация тармоқларида рақамли технология қурилмаси ўрнатилса, бу борадаги режа кўрсаткичлари бажарилади. Шу боис тез кунларда режада кўрсатилган 56 та “Ақлли сув” қурилмаларини вазирлик серверига интеграция қилинишини таъминаш белгиланди ва бу борада ирригация бўлими ҳамда қурувчи ташкилот вакилларига топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати