Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари иштирокида Шуманой туманидаги “Тошкент 84” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш ва насос станциялар агрегатларини таъмирлаш, кузги мавсумида кўчат экишга ер таёрлаш ишларини муҳокама этиш юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда Бошқарма бошлиғи в.в.б Н.Аралбаев иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарорининг 5-иловаси, 5-бандида белгиланган вазифаларга алоҳида тўхталиб, насос станцияларида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, эски агрегатлар ўрнига замонавий энерготежамкор қурилмаларни ўрнатиш ва насос станциялар агрегатларини сифатли таъмирлаш бўйича олдида турган вазифаларни тушунтириб ўтди.
Шунингдек, тадбирда ушбу бошқарманинг Энергетика бўлими участка бошлиғи Қ.Алиев семинар кун тартибидаги масала юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди. Таъкидланганидек, ҳозирги кунгача насос станцияларга 4 дона насос, 11 дона электродвигатель, 21 дона конденсатор ўрнатилганлиги ҳисобидан йилига ўртача 439,141 минг кВт электр энергияси иқтисод қилинишига эришилган.
Тадбир иштирокчилари қуёш ўрнатилган станцияда бўлишди ва энерготежамкор насос агрегатларнинг энергия самарадорлиги кўргазмали семинарда батафсил тушунтирилди.
Семинарда жорий куз-қиш мавсумида насос агрегатларида олиб бориладиган таъмирлаш-тиклаш ишлари ҳам муҳокама этилди ҳамда вазифалар белгилаб олинди.
Тадбир давомида масъуллар насос станцияси атрофида ёрдамчи хўжалик ташкил этиш ҳамда ҳимоя зоналаридан самарали фойдаланиш борасидаги ишларни ҳам ўргандилар. Бу борада «Шуманой-Қонликўл» бўлими бошлиғи А.Матнязовга бир фатор топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати