Чимбой тумани: “АННА” НАСОС СТАНЦИЯСИДА МУҲИМ ТАДБИРЛАР БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

    Чимбой туманидаги Қорақалпоғистон асос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли “Анна” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш, насос станцияларини таъмирлаш  бўйича амалий семинар ўтказилди.

   Семинарда Бошқарманинг “Бўзатов-Чимбой” бўлими ҳамда насос станцияларининг масъул мутахассислари иштирок этди.

    Семинарда насос станцияларда электр энергиясини тежаш, электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш ҳамда насос агрегатлари таъмирини ўз вақтида олиб бориш ҳамда бу жараёнларда ишчи-ходимларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши зарурлиги бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, насос станцияларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, таъмирлаш ва бўяш ишларини олиб бориш юзасидан белгиланган вазифалар тушунтирилди. 

    Маълумки, барча насос станцияларида ишчи ходимлар учун ишлаши ва дам олиши учун қулай шароитлар яратиш ва станциялар атрофидаги ҳимоя зоналарида сабзавот-полиз экинларини етиштириш, парранда ва чорва молларини боқишни йўлга қўйиш борасида алоҳида топшириқлар берилган эди. Семинар давомида “Анна” насос станциясида ёрдамчи хўжалик ташкил қилиш борасида амалга оширилган ишлари ҳам ўрганилди.

    Масъулларга бу борадаги ишларини ривожлантириш, ишчи ходимларни ойлик маошдан ташқари қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида кўрсатмалар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати