ВЕГЕТАЦИЯ ЯКУНИ ВА ШЎР ЮВИШГА ТАЙЁРГАРЛИК БЎЙИЧА СУВ ХЎЖАЛИГИ МАСЪУЛЛАРИ МАЪЛУМОТ БЕРИШДИ

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан 2023 йил 8 сентябрда тасдиқланган Медиа-тадбирлар режасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан “Вегетация якунлари ва шўр ювиш даврига тайёргарлик кўриш” мавзусида дала шароитида матбуот анжумани ўтказилди.

     Оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат тадбир иштирокчилари дастлаб, Хўжайли туманидаги “Сувчилар боғи”да бўлиб, сув хўжалиги ташкилотларида ёрдамчи хўжаликларни ташкил қилиш, ишчи-ходимларни қўшимча рағбатлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев,  Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бўлим бошлиғи, республикага бириктирилган вакил Н.Атақулов ва Қорақалпоғистон Республикаси  Сув хўжалиги вазирнинг биринчи ўринбосари А.Уразимбетов ҳамда Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи К.Сарибаевлар ўтган вегетация даврида Қорақалпоғистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича қилинган тадбирлар ва шўр ювиш даврига кўрилаётган тайёргарлик ишлари ҳақида батафсил маълумотлар беришди.

 

Таъкидланганидек, 2023 йил вегетация даврида Қорақалпогистон Республикаси бўйича жами 358,2 минг гектар экин майдонлари суғориш ишлари амалга ошириш режалаштирилди. Ушбу майдонларни сув билан таъминлаш учун вегетация даврида 3 млрд. 856 млн.м3  сув лимити ажратилди. Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида барча туманларга сув хўжалиги ташкилоти раҳбар ходимлардан масъуллар бириктирилиб, жойларда 57 та суғориш штаблари ташкил қилинди.

    Ташкил қилинган штабларга жами 9401 сувчилар, шундан 1018 сув хўжалиги ташкилотларидан масъуллар ва 8410 нафар кластер ва фермер хўжаликлари сувчилари жалб қилинди.

Суғориш мавсумида жами манбадан амалда 4 млрд. 106 млн.м3 сув миқдори олиниб, олинган сув миқдорлари билан жами 1 млн 133 минг  гектар суғориш ишлири амалга оширилди.

    2023-2024 йилларнинг шўр ювиш даври учун ажратилган сув олиш лимити 1 млрд. 400 млн.м3 сув миқдори олиниб, шундан, 1 млрд 272,0 млн.м3 қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш ва шўр ювиш ишлари учун сарфланган бўлса, 127,0 млн.м3 саноат, коммунал ва бошқа эҳтиёжлар учун ажратилган. Мазкур даврда 160,8 минг гектар шўр ювиш ва 63 минг гектар ғалла майдонларида суғориш ишларини амалга ошириш режа қилинган. Бугунги кунда жами манбадан 133 млн.м3 сувдан фойдаланилиб, ғалла экиш олди шўр ювиш ишлари тўлиқ якунланиб, 9 минг 681 гектар майдонда экишдан кейинги суғориш ишлари олиб борилди.  Шўр ювиш ишларини 2024 йил февраль ойининг иккинчи декадасидан бошлаш режалаштирилмоқда.

    Матбуот анжуманида журналистлар сув хўжалиги соҳасига оид ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам масъуллардан батафсил жавоблар ошишди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати