Қонликўл туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳиятини сув истъмолчиларига тушунтириш бўйича семинар ўтказилди.

Тумандаги фермер, тегишли корхона ташкилот раҳбарлари, сув тежовчи технологияларни қурувчи ташкилотлар вакиллари иштирок қилган тадбирда Қонликўл тумани ҳокими Б.Султанов, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Қ.Нуримбетов, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигидан бириктирилган вакил И.Кайпов, Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси А.Қидирбаевлар сўзга чиқиб, юқорида келтирилган қарор асосида сув ресурсларини бошқариш билан боғлиқ жорий этилаётган тизим, шу билан бирга замонавий суғориш технологияларни жорий қилиш бўйича кредитлашнинг янги онлайн “Suvkredit.uz” платформаси тўғрисида кенг турда тушунтириб ўтдилар.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, мазкур қарорга мувофиқ онлайн кредит ажратиш имконини берувчи “Suvkredit.uz” электрон тизими ишлаб чиқилганлиги ҳамда шаффофлиги яъни, барча босқичлардаги жараёнлар онлайн кузатиб борилиши таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, “Agro-subsidiya” ягона ахборот тизими (ЯАТ) бўйича сув истеъмолчиларига атрофлича маълумотлар берилди.
Семинарда Қонликўл тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори вазифасини бажарувчи М.Мамбетрзаевнинг амалга ошириладиган тадбирлар ва қарор доирасида жорий қилинаётган ўзгаришлар бўйича тақдимот қилди.

Унда мавжуд сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари семинар иштирокчиларига тушунтириб берилди. Мавжуд сув ресурсларини сув истеъмолчилари орасида қатъий тақсимлаган ҳолда фойдаланиш, сувни тежайдиган технологиялар жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш, ирригация тизимларида сув йўқотишларни камайтириш, сув ресурсларнинг бошқарувига замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий қилиш каби янги тизимлар бўйича фермер ва бошқа сув истеъмолчиларига кенг турда маълумотлар берилди.
Шу билан бирга қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга, яъни сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга сувчилар ҳам сув истеъмолчилари ҳам бирдек масъул эканлиги алоҳида таъкидланди. Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган тадбир давомида сув истеъмолчилари ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан масъуллардан жавоблар олишди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати