ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги  “2021 йилнинг энг фаол сув хўжалиги ташкилотлари” танловини эълон қилади.

Танлов 5 та номинация бўйича ўтказилади:

  • Сув ресурсларини энг кўп миқдорда иқтисод қилган жамоа (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари учун, сувни иқтисод қилиш лимитга, кўп йиллик ўртача кўрсаткичга нисбатан олинади);
  • Сувни тежайдиган технологияларни энг кўп майдонда жорий этган жамоа (туман ирригация бўлимлари учун);
  • Электр энергиясини энг кўп миқдорда иқтисод қилган насос станцияси (лимитга нисбатан фоизда);
  • Рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича энг илғор жамоа (барча тизим ташкилотлари учун,“Ақлли сув”, “Дайвер”, насос станцияларида сув сарфини онлайн мониторинг қилиш қурилмаларини ўрнатиш, ГАТ асосида хариталар тузиш, автоматлаштириш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг сони ҳисобга олинади);
  • Ёшларни энг кўп қўллаб-қувватлаган жамоа (барча тизим ташкилотлари учун,ёшларни ишга қабул қилиш, кредит олишига кўмаклашиш, тажрибали устозларга бириктириш, малакасини ошириш ва ҳк.).

Танловга тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар PDF шаклда 2021 йилнинг 25 ноябрига қадар Ташкилий қўмитага press@minwater.uz электрон манзили орқали жўнатилади.   

Маълумотларда иштирокчи  жамоанинг 2021 йилда эришган ютуқлари рақамлар, фотосуратлар ва бошқа тақдимот материаллари орқали акс эттирилиши ҳамда ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Ғолибларга диплом ва совғаларни топшириш маросими Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни арафасида тантанали тарзда ўтказилади.

Танловда иштирок этинг ва ўз жамоангиз ғалабасига ҳисса қўшинг!