Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги масъллари Қораўзак туманида бўлиб, соҳадаги устувор йўналишлар бўйича белгиланган вазифалар ижросини ўрганишди ҳамда дала шароитида ўтказилган семинарда амалга ошириладиган вазифалар белгиланди.

Тумандаги “Рейимқул Бердалы” фермер хўжалигининг даласида ўтказилган тадбирда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш, сув истеъмолчиларига ажратилган сув лимитлари доирасида шартномалар тузиш каби масалалар муҳокама этилди.

Семинарда 2025 йилда мавжуд сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида сув ресурсларини сув истеъмолчилари орасида қатъий тақсимлаган ҳолда фойдаланиш, сувни тежайдиган технологиялар жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш, ирригация тизимларида сув йўқотишларни камайтириш, сув ресурсларнинг бошқарувига замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий қилиш кабиасосий йўналишлар белгилаб олингани таъкидланди.

-Мазкур туманда 2021-2024 йиллар мобайнида 7 та фермер хўжалиги ва Кластер томонидан 202,3 гектар майдона томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган эди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларнижорий қилиш бўйича бош мутахассис Абу Қидирбаев. – Шунингдек, 3 та фермер хўжалиги томнидан 91,3 гектар майдонга ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилинди.

Туманларда ўтказилаётган бу каби тадбирларда олдин қурилган сув тежовчи технологияларидан фойдаланиш ҳолати ўрганилиб, тегишли тавсиялар, сервис хизматлари бўйича маълумотлар берилмоқда.
2025 йилнинг ўтган даврида Қораўзак туманидаги 2 та фермер хўжаликларининг 50 гектар экин майдонларига 1 млрд 250 млн сўмлик ёмғирлатиб суғориш технологиялари, 2 та фермер хўжалигининг 53 гектар майдонига 1 млрд 325 млн сўмлик томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилиш бўйича шартномалар тузилиб, молиялаштирш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, 1372 гектар ер майдонларда лазер текислаш ишлари бажарилди.
Амалий семинар тарзида ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Сув етказиб бериш хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Е.Турдибаев сувнинг кунлик ҳисобот журналларни юритиш ҳамда ҳар ойнинг якуни билан тузилган далолатномаларни «Suv hisobi» ахборат платформасига киритиб бориш, ушбу киритиб борилган маълумотларга асосланган ҳолда солиқ ҳисобланиши тўғрисида кенг турда тушунтирди.

Қораўзак тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан сув истеъмолчиларига ажратилган сув лимитлари ҳамда шартномаларни «Suv hisobi» ахборат платформаси орқали тузилиши ҳамда олинган сув миқдорларининг ҳисоб-китобини юритиш масалалари муҳокама этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати