___Мана бир йилдан ошдики, бутун дунёда, шу жумладан мамлакатимизда ҳам коронавирус туфайли пандемия давом қилмоқда. Юртимизда касалликдан сақланиш мақсадида бир неча ой олдин вакцинация жараёнлари бошланди. Айни вақтда “Мен вакцина олдим” акцияси давом қилмоқда. Вакцинация – касаллик таъсирни камайтиришда асосий омил бўлиб турибди.

___Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ходимлари “Мен вакцина олдим” акциясида иштирок қилмоқда. Куни кеча мазкур акция доирасида вазирлик аппарати ходимлари Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди. Эмлаш жараёнида ножўя таъсирлар кузатилмади.

___Шифокорларнинг таъкидлашича, коронавирусни енгишнинг ягона йўли – вакцина қабул қилиш. Вакцина қабул қилган инсонда 95–97 фоиз антитаначалар шаклланаши таъкидланмоқда.

___Ҳозирда вазирликнинг қуйи тизим ташкилотларида ҳам “Мен вакцина олдим” акцияси доирасида тадбирлар давом этаяпти.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги
Матбуот хизмати