Қораўзак тумани: “Бекмурат Ата” насос станциясида куз-қиш тадбирлари муҳокама этилди

     Қораўзак туманидаги “Бекмурат Ата” насос станциясида Қорақалпоғистон Насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари ҳамда туман ҳудудидидаги насос станциялари раҳбарлари ва ишчи-ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда насос агрегатларини шўр ювиш мавсумига тайёрлаш ва куз-қиш мавсуми давомида бажариладиган тадбирлар муҳокама этилди.

     Жумладан, насос станцияларда электр энергиясини тежаш, электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш, насос агрегатлари таъмирини ўз вақтида олиб бориш, ишчи-ходимларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича топшириқлар берилди.

     Шунингдек, насос станцияларида ёрдамчи хўжаликларлар ташкил қилиш, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини ташкил қилиш бўйича ҳам вазифалар белгилаб олинди.  Шунингдек, иштирокчилар насос станцияси ҳимоя зонасига кўчат экдилар.

     Семинар якунида Бошқарманинг ёрдамчи хўжалик бўйича масъул ходими Т.Омирбаев “Тахтакўпир-Қораўзак” бўлимида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликларда олиб борилаётган ишлар билан таништириб ўтди. Бу борадаги ишларни барча насос станцияларида ташкил қилиш белгиланди. Шу билан бирга ёрдамчи хўжаликда етиштирилган маҳсулотлардан иссиқ овқат ҳам тайёрланиб, семинар иштирокчиларига берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати