СУВЧИЛАР “ЯШИЛ МАКОН”НИНГ БАҲОРГИ МАВСУМИНИ БОШЛАБ ЮБОРДИ

___Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий тадбирининг баҳорги мавсуми 1 мартдан бошланиши эълон қилинган эди. Яна саноқли кунлардан сўнг ўлкамизга баҳор фасли кириб келади. Кунлар ҳам шунга яраша исий бошлади.  

___Қорақалпоғистонлик сувчилар “Яшил макон” лойиҳаси дорасидаги ишларни бошлаб юборишди. “Қуўаныш жарма”  ирригация тизими бошқармаси жамоаси маъмурий бино атрофини ободонлаштириб, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишмоқда.

___«Қызкеткен-Кегейли» ирригация тизими бошқармаси жамоаси  «Яшил макон»  лойиҳаси доирасида Кегейли туманидаги ирригация ва мелиорация объектлари атрофида ободонлаштириш, тозалаш ва кўчат экишга тайёрлаш ишларини олиб бормоқдалар.

Ободонлаштириш тадбирларига бошқарманинг 50 нафардан ортиқ ишчи-ходимлари, махсус техникалар ҳамда 2 та экскаватор жалб этилган.

___Нукус тумани ирригация бўлими жамоаси “Анасай” канали бўйига дарахт кўчатларини ўтқазишмоқда.

___Кегейли тумани ирригация бўлими ходимлари ҳам маъмурий бинонинг зурур қисмлари бўялиб, атрофларида ободонлаштириш ишлари олиб боришмоқда.

 

 

___“Яшил макон” лойиҳасида Мелиоратив экспедициянинг туманлардаги бўлимлари ҳам фаол иштирок қилишмоқда. Қуйидаги фотолавҳаларда улар томонидан амалга оширилаётган ишлар акс этирилган.

___Нукус тумани мелиоратив бўлими баҳорги ободонлаштириш ва мелиорация объектларида  дарахт кўчатларини экиш ишлари. 

___Кегейли тумани мелиоратив бўлими жамоаси коллекторлар бўйларига дарахт кўчатларини экишмоқда.

 

___Беруний тумани мелиоратив бўлими жамоаси коллекторлар атрофида ободонлаштириш ва кўчат экиш ишларини олиб боришмоқда.

 

___Тахтакўпир тумани мелиоратив бўлими ТКС-1  коллекторининг ПК5-ПК7 оралиғида дарахт кўчатларини экишмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати