Қўнғирот тумани: “Махсим овул” насос станциясида семинар ўтказилди

     Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари Кўнғирот туманидаги “Махсим овул” насос станциясида амалга оширилаётган ишларни ўрганишди.

    Кўргазмали семинар шаклида ўтказилган тадбирда Бошқарма бошлиғининг ўринбосари Н.Аралбаев ҳар ҳафтанинг жума куни насос станцияларида муҳокама қилинадиган масалалар, хусусан, электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш ва насос станциялари атрофидаги ер майдонларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиб, ишчилар даромадларини ошириш борасидаги вазифаларга тўхталиб ўтди.

    Шунингдек, тадбирда бошқарманинг Ишлаб чиқариш, техника бўлими бошлиғи С.Утемуратов, Энергетика бўлими бошлиғи Қ.Алиев, Меҳнат муҳофазаси ва техника ҳавфсизлиги бўйича бош мутахассиси Ж.Мурадовлар насос агрегатларида амалга ошириладиган ишларни бажаришда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги бўйича кўргазмали турда тушинтириб бердилар.  

   Хусусан, насос станцияларида электр энергиясини тежаш, электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш ҳамда агрегатлар таъмирини ўз вақтида олиб бориш, ишчи-ходимларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши ва уларга шароит яратиб бериш бўйича олиб борилаётган ишлар кенг  муҳокама қилинди.

    Семинарда муҳокама этилган масалалар юзасидан Кўнғирот-Мўйноқ  бўлими бошлиғи Н.Махаловга тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, Бошқарма масъуллари ишчи-ходимларга қўшимча даромад топиш расида яратилган шароитларни ўргандилар.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати