Қорақалпоғистон Республикаси Сувхўжалиги вазирлигида соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш, вазирлик тизимида ҳужжатлар билан ишлашиш ва ижро интизоми масалалари, шунингдек, куз-қиш мавсумида сув хўжалигида амалга ошириладиган вазифалар кенг муҳокама этилди.

Муҳокамалар аввалида, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев бўлим ва сектор раҳбарлари, барча мутахассислар ўз ишига бўлган масъулиятини оширишлари зарурлиги, хусусан, ҳужжатлар билан ишлашиш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратишларини сўради.

Йиғилишда, вазирликнинг Ижро интизоми шуъбаси раҳбари С.Худайбергенова, Молия-иқтисод ва хўжалик фаолияти шуъба бошлиғи Б.Примбетов ва Транспорт хизматлари ва механизация ишлари бўйича муҳандис техник ходимлар бўлими бошлиғи С.Сержановларнинг амалга оширилаётган ишлар ва келгуси вазифалар юзасидан ахборотлари эшитилди.
Шунингдек, йиғилишда вазирликнинг Сув хўжалигини ривожлантириш ва стратегик таҳлил қилиш бўйича бош мутахассиси О.Палуанов вазирлик тизимида “яшил” энергетикани жорий қилиш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берди. Таъкидланганидек, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги сув хўжалиги тизим ташкилотлари томонидан 2023 йилда 4 та қуёш панеллари ҳам 8 та қуёш сув иситгичлари ўрнатилиши режалаштирилган. Айни вақтгача тизим ташкилотларида 9 та қуёш панеллари ва 2 та қуёш сув иситгичлари ўрнатилган. Бу борадаги ишлар давом қилаётгани ва бу ишларни жадаллаштириш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Шунингдек, йиғилишда вазирликнинг давлат-хусусий шериклик сектори катта муҳандиси Т.Қарлибаевга жойларда давлат хусусий шериклик асосида фермер хўжаликларига берилган насос станцияларида инвестиция мажбуриятларини бажариши, тузилаётган шартномаларда назарда тутиладиган масалалар ва уларнинг ижросини таъминлаш борасида кўрсатмалар берилди.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда куз-қиш мавсумида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим масалалар, яъни вазирликнинг механизация базасидаги экскаватор ва бошқа техникаларни тегишли объектларга шартнома асосида ишга жалб қилиш ва ривожлантириш жамғармасига маблағ тушириш, эскирган техникаларни фойдаланишдан чиқариш ва қора металл парчаларини йиғиб топшириш режасини бажариш каби масалалар ҳам муҳокама этилди. Йиғилиш якунида вазирлик аппаратидаги ҳар бир бўлим раҳбари ва мутахассислари зиммасидаги иш ҳужжати ижро муддатидан кечикмасдан бажарилиши бўйича топшириқ берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати