БЕРУНИЙДА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛАДИ

Бугун, 25 октябрь куни Беруний туманида “Шўрланган ерларнинг шўрини ювиш” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилади.

Унда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Амударё ҳавзасида жойлашган вилоятларнинг сув хўжалиги мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги барча тизим ташкилотлари, туман ирригация бўлимлари масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 2 октябрь куни Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида сув хўжалиги соҳасини ривожлантириш, мавжуд сув манбаларидан самарали фойдаланиш ва экин майдонларининг шўрланиш даражасини камайтириш бўйича бир қатор вазифаларни белгилаб берган эдилар.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистонда шўр ювиш, ер майдонларини лазер қурилмалари ёрдамида текислаш бўйича  кўргазмали семинар ташкил этилмоқда.

Тадбир тафсилотлари билан кун давомида таништириб борамиз.

 

Ғайрат Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси  

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот котиби