Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Беруний НС ва ЭБ бошқармасида ва “НАПЭ №125” насос станциясида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган режа графикда бугунга белгиланган масалалар муҳокама этилди.

Муҳокамаларда Беруний насос станцияси ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Юсупбаев ҳар ҳафтанинг жума куни электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш, насос станциялари ҳамда агрегатларини таъмирлаш масалаларини муҳокама қилиш ҳамда амалий семинар ўтказиш белгиланганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, бу борада амалга ошириладиган тадбирлар белгилаб олинди.
Куннинг иккинчи ярмида бошқарма масъуллари Беруний тумани “Шоббоз” ОФЙ ҳудудида жойлашган Амударёдан сув чиқарувчи “НАПЭ №125” насос станцияда бўлиб, мавсумий ишларнинг бориши ўрганилди.

Маълумот ўрнида ушбу “НАПЭ №125 насос станцияси 1971 йилда фойдаланишга топширилган. Давлат дастурлари доирасида эски насос агрегатлари ўрнига янги 2 дона 0.5 м3/сек қувватидаги насос агрегатлари ва электродвигателларга алмаштирилиб, реактив электр энергиясини пасайтирувчи канденсатор қурилмалари ўрнатилган . “НАПЭ №125” насос станцияси “Шоббоз” ОФЙ ҳудудининг 240-300 гектарга яқин майдонларига сув етказувчи насос станция ҳисобланади. Мазкур насос станциясига 2024 йил шўр ювуш мавсумида Амударёдан 979.0 минг метр куб чекланган сув лимити ҳамда йил давомидаги эксплуатацияси учун 175.0 минг кВт элктр энергия лимити ажратилган.
Семинар давомида бошқарма бошлиғининг ўринбосари М.Юсупбаев ушбу мақсадли режаларни ўз вақтида бажарилишида насос станция ходимларининг навбатчилик вақтида тўлиқ иш ўрнида бўлиши ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиши талаб этилишини алдоҳида таъкидлаб ўтди. Тадбир давомида ишчи-ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллардан жавоблар олишди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати