Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Бўзатов туманида жойлашган “Пўрлитов-14” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш ва суғориш мавсумида насос станциялар агрегатларини техник соз ҳолатда узлуксиз ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Семинарда Бошқарма бошлиғи К.Сарибаев, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси О.Палуанов, Бўзатов-Чимбой бўлимида жойлашган насос станциялари бошлиқлари ва ишчи-ходимлари иштирок этдилар.
Муҳокама давомида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш масаласи юзасидан Бошқарманинг Энергетика бўлими бошлиғи Ж.Толеубаевнинг ахбороти эшитилди. Таъкидланишича, 2024 йилда янги насос ўрнатиш, электродвигател, конденсатор, частота ўзгартирувчи қурилма, қуёш батереяси ва светодиод лампаларини ўрнатиш натижасида 1 052 минг кВт электр энергияси иқтисод қилиниши режалаштирилган. Бу борада амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди. Ўрнатилган электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларини ўргатиш бўйича ходимларга маҳорат дарслари ўтказилди.

Шунингдек, тадбир давомида насос станциялар агрегатларини техник соз ҳолатда узлуксиз ишлашини таъминлаш, барча насос станциялар атрофларида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш, мавжуд ер майдонларига эрта пишар картошка ва сабзавот экинларини экиш, мевали, манзарали дарахт кўчатларини экиш ва парваришлаш бўйича керакли тавсия ва топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати