Сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш юзасидан “Сувхўжаликназорат” инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатилган.

Хусусан,ўтказилган назорат тадбирлари давомида ҳозирги сув танқислиги шороитида айрим фермер ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари томонидан ғалла майдонларини кўллатиб суғориш ва рухсатсиз, ўзбошимчалик билан сув олиш ҳолатлари аниқланмоқда.
“Сувхўжаликназорат” инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг маълумот беришича, Қонликўл туманида “Илҳамбек Қонликўлши”, “Хабибулла Ражапбой”, “Сайым баба” ва “Калбай булак” каби фермер хўжаликлари ғалла майдонларини кўллатиб суғорган ҳолатлари аниқланди.
Бундан ташқари, “Суенли” ирригация тизими бошқармасига қарашли бўлган “Суенли” ва “Паралел” каналаридан бир неча сувдан фойдаланувчилар насос агрегати ёрдамида сувни рухсатсиз ўзбошимчалик билан олганлиги аниқланди. Масалан, Хужайли туманидан “Сапаев Бабур Агро”, ва Қонликўл туманидаги “Гулзар” каби фермер хўжаликлари шулар жумласидандир.
Мазкур аниқланганҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарорининг 60-бандига мувофиқ жарима санкцияси ҳисобланди.
Бугунги кунда, барча ҳудудларда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига қатъий риоя этилиши устидан тизимли назорат олиб борилмоқда. Шу ўринда, барча сув истеъмолчилари мавжуд сув ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланишлари зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати