СЕМИНАР ДОИРАСИДА БРИФИНГ ЎТКАЗИЛДИ

    Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Тўрткўл туманда жойлашган “СНПЕ 500/10 №31а” насос Ўзбекистон Республикаси Президенининг 2024 йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳиятини тушунтириш, насос станцияларида электр энергиясини тежашнинг аҳамияти юзасидан семинар ўтказилди.

    Тадбир аввалида, Қорақолпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Ўразимбетов сўзга чиқиб, сув хўжалиги бошқаруви тизимидаги ислоҳотлар, ҳафтанинг ҳар бир кунида мана шундай семинарлар ташкил этилиб уларда муҳокама этиб борилаётган масалаларнинг долзарблиги ҳамда мазкур тадбирларда белгиланган вазифаларнинг тизимли ижросини таъминлаш борасида тавсияларини бериб ўтди.

    Семинарда Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси  Жасур Халмуратов ўтган йилларга нисбатан кейинги йилда ва жорий йилнинг ўтган даврида насос станцияларида электр энергиясидан оқилона фойдаланиш ва иқтисод қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимоти тингланди.

    Таъкидланганидек, Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳисобида  53-та  насос  станцияси бўлиб, буларга 119 насос агрегатлари бириктирилган. Насос  станцияларига    2024  йилда    26,5  млн.кВт  соат электр  энергияси  лимити  ажратилган. Белгиланган  электр энергия лимити доирасида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, энергияни иқтисод қилиш ишлари  қатъи назоратга олинган.

    Барчамизга  маълум, Жаҳон банки иштирокида “Жанубий  Қорақалпоғистонда  Сув ресурсларини  бошқаришни  яхшилаш  лойиҳаси” доирасида  “Бўстон” канали қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди. Мазкур лойиҳа бўйича амалга оширилган тадбирлар натижасида каналларнинг  фойдали  иш  коифиценти  кўтарилди  ва  йилига  269.0  млн  м3  сув  иқтисод  қилиниши кутилмоқда.

    Энг муҳими, Амударёдан сув кўтриб  бераётган  Беруний  НС  ва  ЭБ  тассаруфидаги  “Найман-Бештам”, “Дўстлик”, “Қилчиноқ  ОГ” шунингдек,  фермер  хўжаликлари  ҳисобидаги 400  дан ортиқ  насос  станциялар  тўтатилиб, электр  энергияси  харажатлари  иқтисод  қилинишига эришилмоқда.  

    Лойиҳанинг  иқтисодий  самарадорлик  кўрсаткичлари  дастлабки  йилидаёқ электр  энергияси сарфида  сезиларли  даражада камайганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Масалан, ўтган    2023  йилнинг  6  ой  давомида  17,3  млн  кВт  электр энергияси  сарфланган  бўлса, бу  кўрсаткич  жорий  йилнинг  мос  даврига солиштирилганда  12,58  млн  кВт  электр  энергияси  сарфланганганини кўрсатмоқда. Бу рақамларни таҳлил қилганимизда ўтган  йилнинг    мос даврига нисбатан 4.72 млн кВт /соат электр энергия кам сарфланганини кўришимиз мумкин.

    Бундан  ташқари  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2020 йил 30 декабрдаги 4938-сонли қарори асосида белгиланган режа дастурга мувофиқ, 4 та  эскирган  двигателларни  янгисига  алмаштирилган. Шунингдек, эскирган  сув  насослари ўрнига 6 та янги насослар ўрнатилди.

    Бошқармада    жорий  йилда  3 та  конденсатор,  2 та  частота  ўзгартирувчи қурилмалар ҳамда 5 кВт қувватидаги 1 та қуёш батареялари ўрнатилди. Янги  насослар    алмаштириш  ҳамда энергия  тежовчи  қурилмалар  ўрнатилганлиги  ҳисобидан  169.4  минг  кВт электр  энергиясини  иқтисод  қилинишига    эришилди.

    Семинар доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Брифинг ҳам ташкил этилди. Брифингда  Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси  Жасур Халмуратов Бошқармага ажратилган электр энергияси лимити ва уни иқтисод қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот берди.

Тушликда тадбир иштирокчилари учун насос станциялари атрофида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган маҳсулотлар ҳисобидан ош дамланди.  Тадбирнинг иккинчи қисмида масъуллар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Бу ҳақда кейинги материалимизда маълумот берилади.  

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати