СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

___

____ Хўжайли туманида сув ресурсларидан фойдаланиш, махсус хизмат, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш масалалари

___ юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди.

        

___ Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот ресурс ва таҳлил маркази бўлим бошлиғи Н.Атакулов, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари, туман ирригация бўлими раҳбарлари, ҳудуддаги кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок қилди.

___Кўргазмали семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 1 апрелдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди ва ижросини таъминлаш борасида топшириқлар берилди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, бу борада давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича берилган имтиёз ва субсидиялар ажратиш белгилангани, шунингдек, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида сув ресурсларини истеъмолчилари орасида қатъий тақсимлаш ва сув олиш қулоқларини жиҳозлаш масалалари кенг муҳокама этилди.

___ – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан ҳафта кунларида амалга ошириладиган тадбирлар режасига мувофиқ, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни сув ресурсларидан фойдаланиш, махсус хизмат, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ишларини жадаллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиш белгиланган, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сектор бошлиғи Усенбай  Оразимбетов. –  Бугун ўтказилган семинарда ҳудудлардаги сув хўжалиги масъуллари ва сув истеъмолчилари билан биргаликда ушбу масалалар юзасидан бажарилган ишларни таҳлил қилиб, вазифаларни белгилаб олдик. 

___ Кўргазмали семинар доирасида Хўжайли туманидаги “Midasiatex Cluster» МЧЖ ва бошқа фермер хўжаликларининг сув олиш қулоқларида замонавий кўчма электромагнитли сув ўлчаш воситаси, вертушка билан олаётган сув миқдорлари ўлчаб кўрилди. Тадбир доирасида ирригация бўлимларининг гидрометрлари ҳамда махсус хизмат ходимларининг бу борадаги кўникмаларини ошириш бўйича ҳам кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шу билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг  бош мутахассис Абу Қидирбаев жорий йилда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича белгиланган вазифалар, бу борада йўл қўйилаётган хато камчиликлар ва уларни бартарф қилиш юзасидан тавсияларини бериб ўтди. Тадбир иштирокчилари тумандаги майдонларида томчилатиб суғориш  жорий қилинган пахта майдонларида бўлиб, фермерларга ушбу тежамкор технологиянинг афзалликлари ҳақида маълумотлар берилди.

 

___ Тадбирда иштирок қилган сув истеъмолчилари семинарда муҳокама этилган масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига сув хўжалиги масъулларидан атрофлича жавоблар олишди.

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби