Юртимизнинг барча ҳудудларидаги марказий ҳиёбонлар, йирик корхона-ташкилотлар, шу жумладан, сув хўжалиги ташкилотлари маъмурий биноларига Янги йил байрами муносабати билан ранг-баранг чироқлар ўрнатилиб безатилмоқда. Қорақалпоғистон Республикасидаги сув хўжалиги ташкилотларида ҳам байрам нафаси уфурмоқда. Раҳбариятнинг байрам олдидан қуйи тизимдаги ходимларга қаратаётган эътибори сувчилар кўнгилларига қувонч бағишламоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирокидаги ҳар бир йиғилишда қуйи тизимдаги сувчи ходимларни ойлик маошидан ташқари қўшимча рағбатлантириш юзасидан масъулларга топшириқлар беради. Бу ишларни қандай ташкил қилиш, ривожлантириш жамғармасига маблағ тушириш орқали қўшимча мукофот пуллари ажратиш, ёрдамчи хўжаликларда чорва, парранда балиқ ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва ходимларга бепул тарқатиш бўйича кўрсатма ва тавсияларини беришдан чарчамайдилар.

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ўтказилган тадбирда ҳам юқорида келтирилган топшириқлар ижросини таъминлаш зарурлиги, сувчи ходимларга байрам арафасида совғалар улашиш, қўшимча рағбатлантиришнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев сўз олиб, яқинлашиб келаётган Янги 2024 йил билан барча сув хўжалиги ходимларини қутлади. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги аппаратининг ишчи-ходимларига байрам совғаларини топширилди.
Шунингдек, вазирликнинг Байрам муносабати билан ходимларни рағбатлантириш тўғрисидаги буйруғига асосан вазирик аппаратининг ишчи-ходимлари, тизим ташкилотларининг раҳбар ходимлари лавозим маошининг бир баробари миқдорида рағбатлантирилди.
Айни кунларда сув хўжалигининг ҳудудлардаги тизим ташкилотларида фаолият олиб бораётган ходимларини байрам совғалари ҳамда қўшимча пул мукофоти билан рағбатлантириш тадбирлари ташкил қилинмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати