Қораўзак тумани: ҒЎЗА МАЙДОНЛАРИДА ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ БОШЛАНМОҚДА

        Қораўзак туманидаги “Инжихан Гулайым” фермер хўжалиги даласида сув тежовчи технологиясини жорий этишнинг аҳамияти ва бу борада давлат томнидан бериладиган субсидиялар, солиқ имтиёзлари ҳақида ҳудуддаги фермер ва томорқа эгаларига маълумот берилди.

        Кўргазмали семинар шаклида ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси Абу Қидирбаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарори асосида мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.

        Тадбир иштирокчилари “Инжихан Гулайым” фермер хўжалигининг пахта даласига ўрнатилган томчилатиб суғориш технологиясининг ишлаш жараёни, суғориш тизими билан яқиндан танишдилар. Сув хўжалиги мутахассислари ва қурувчи ташкилот вакиллари сув истеъмиолчиларининг сув тежовчи технологияларни жорий қилиш билан саволларига батафсил жавоблар беришди.

        Маълумот учун: Қораўзак туманидаги “Инжихан Гулайым” фермер хўжалигининг 20 гектар майдонига томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган эди. Айни кунларда ушбу тежамкор технология орқали ғўза майдонларида томчилатиб суғориш ишлари бошланмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати