ОЧИҚ МУЛОҚОТДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИДАГИ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

         Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида   2023 йилда ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг якунлаш ҳамда  келгуси йил режалари муҳокама этилди.

         Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган муҳокамада вазирликнинг масъул ходимлари, Буюртмачи “Қорақалпоғистонсувқурилишинвест” ДМ ҳамда пудрат ташкилотлари раҳбарлари, видеоконференцалоқа шаклида барча туманлардаги ирригация бўлими раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилди.

         Тадбир аввалида,  Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев  2023 йилда белгиланган ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларида режадан ортда қолаётган ҳар бир объект бўйича “Қорақалпоғистонсувқурилишинвест” ДМ раҳбари ҳамда тегишли пудрат ташкилоти, тизим ташкилотлари раҳбарларидан изоҳ сўраб, йўл қўйилган хато камчиликларни тез фурсатда бартараф қилиш юзасидан тегишли топшириқлар берди. 

         Шунингдек, 2024 йил қиш ва баҳор мавсумида ҳудудлардаги сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари режада белгиланган муддатлардан кеч қолмаслиги учун ирригация тизимлари раҳбарлари билан қайси каналга қачон сув олиши ва қазиш ишларини қайси муддатларда олиб бориш зарурлиги  келишиб олинди. Қурилиш пудрат ташкилотларига сув берилмайдиган ҳозиргидек қиш мавсумида каналларда реконструкция ишларини жадал олиб бориш бўйича қатъи топшириқлар берилди.

         Очиқ мулоқотда туманлардаги ирригация бўлими раҳбарлари ва бошқа тизим ташкилотлари раҳбарлари қурилиш ишларини амалга оширишда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф қилиш юзасидан ҳам фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Ўз навбатида қурилиш ташкилортлари ҳам белгиланган муддатларда режаларини бажаришга тўсиқ бўлаётган омилларни келтирдилар. Муҳокамада билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, юзага келаётган камчиликларни биргаликда бартараф қилишга келишиб олинди.

         Муҳокамалар якунида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Т.Мадиреймов, вазирликнинг қурилиш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш шўъбаси бошлиғи А.Махаматдинов, “Қорақалпоғистонсувқурилишинвест” ДМ  директори И.Мамбетовларга мазкур йиғилишда муҳокама этилган масалалар, хусусан, 2024 йилда ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг ўз муддатларида ҳамда сифатли бажарилишини  таъминлаш учун бугундан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

        Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари сув хўжалиги обектларини қуриш ва реконструкция қилиш масалалари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати