Қўнғирот тумани: ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҚЎШИМЧА ДАРОМАД ДЕГАНИ

       Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари иштирокида соҳадаги вазифалар муҳокамасига бағишланган тадбир доирасида Қўнғирот-Мўйноқ бўлими ишчи-ходимларига ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган мева, ғалла ва гўшт маҳсулотлари тарқатилди.

       Бошқарма масъуллари иштирокида Қўнғирот туманидаги  “Бестам-1”  насос станциясида насос станцияларида электр энергиясини тежаш, энергия тежамкор ускуналарни ўрнатиш ишлари муҳокама этилди.

       -Бошқа иқтисодиёт тармоқлари каби сув хўжалиги соҳасида ҳам электр энергиясидан самарали фойдаланиш, тежамкор ускуналарни ўрнатиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда, – дейди Бошқарма бошлиғининг ўринбосари Н.Аралбаев. – Биз, ҳар ҳафтанинг жума куни насос станцияларида бу масалади белгиланган режа кўрсаткичларини муҳокама этиб, электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш бўйича вазифаларимизни белгилаб оламиз.

       Жорий йилда насос станцияларидаги 7 дона агрегатларни янгисига алмаштирилди. Шунингдек, 6 дона электродвигател, 1 дона конденсатор, 2 дона қуёш батереяси ва 130 дона светодиод лампалари ўрнатилганлиги ҳисобидан 1 280 минг кВт электр энергияси иқтисод қилинишига эришилди.

       Тадбир давомида Қўнғирот-Мўйноқ бўлимида жойлашган барча насос станциялар атрофларида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликлар майдонларидан самарли фойдаланилиб, экилган картошка, пиёз ва сабзавот экинлари ишчиларга бепул тарқатилаётгани таъкидланди. Ҳа, ёрдамчи хўжаликни самарали ташкил этиш қўшимча даромад дегани эканда.

Шу билан бирга кўргазмали семинар шаклида ўтказилган тадбирда насос станцияларида ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш, ишчи ходимларни қўшимча рағбатлантириш масаласи таҳлил этилиб вазифалар белгилаб олинди.

 Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати