Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан 2023 йил 14 июнда тасдиқланган Медиа-тадбирлар режасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ҳамда соҳага оид тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқот аввалида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев жорий вегетация даврида республикамизнинг олис ҳудудларига сув етказиш борасида амалга оширилган тадбирлар ва унинг айни кунлардаги натижалари ҳақида маълумот берди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда республикамизда кузатилаётган сув танқислиги сабабли шимолий туманларнинг кўплаб аҳоли яшаш пунктларига сув етказиш катта муаммога айланган. Йил бошидан мазкур масалага Ҳукумат даражасида эътибор қаратилиб, оғир ҳудудлар манзиллари шакллантирилди. Баҳорги шўр ювиш давридан бошлаб сув хўжалигининг барча бўғиндлаги тизим-ташкилотлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда оғир ҳудудлар рўйхатига киритилган манзилларга сув етказишга киришилди.

Натижада қирқдан ортиқ бир неча йиллар давомида сув бормаган ҳудудларда шўр ювиш тадбирини ўз муддатларида ўтказиш ва аҳоли томорқа майдонларини суғориш имконияти яратилди. Сув – об-ҳаётга, баракага бежиз қиёсланмайди. Экин майдонлари суғорилган деҳқонларнинг баҳорда экилган сабзавот-полиз маҳсулотлари бугунги кунда, нафақат Нукус балки, мамлакатимизнинг бошқа вилоятларининг бозорларига ва ҳатто чет элга ҳам экспорт қилинаётир.
Очиқ мулоқотда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан сув истеъмолчиларининг мурожаатларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситаларига ахборот берилди.

Унда келтирилганидек, вазирликка қилинган жами мурожаатларнинг 65,6 фоизини сув билан таъминлаш масаласи ташкил қилади. Маълумот берилганидек, ўрганиб чиқилган мурожаатларнинг 165 таси қаноатлантирилган, 127 мурожаат эгасига ҳуқуқий тушинтириш берилган бўлса, 16 та мурожаат тегишлилиги бўйича юборилган ва 3 та мурожаат рад этилган.
Келиб тушган мурожаатлар белгиланган муддатларда тегишли мутахассислар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда. Эътиборлиси, Сув хўжалиги вазирлигининг энг катта масъул раҳбарларидан оддий сувчи-миробларигача сув истемолчиларига мавжуд сув ресурсларини етказиш учун айни вегетация даврида кунни-тун меҳнат қилишмоқда.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда агррар соҳанинг бошқа масъуллари ҳам иштирок қилиб, республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва бу борада қонунбузилишлар аниқланганда тегишли органларга тақдимномалар киритиш масалалари юзасидан маълумотлар беришди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда маҳаллий ва марказий нашрлар, теле ва радио каналлар вакиллари ҳамда блогерлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволлар билан масъулларга изландилар. Ўз навбатида ушбу саволларга масъуллар атрофлича жавоб беришди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати