ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ СУВ ХЎЖАЛИГИ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ ”ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНСУВҚУРИЛИШИНВЕСТ” ДМ ҚУЙИДАГИ ОБЪЕКТЛАРНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ УЧУН ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИДАН ЭНГ ЯХШИ ТАКЛИФЛАРНИ ТАНЛАШ УЧУН ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2025 йил 21 октабрдаги “Сув ресурсларини йуқотилишининг олдини олиш хамда ирригация тармоқларини яхшилаш чора-тадбирлари туғрисида” ги 660-сон қарори асосида;

2025-2026 йилларда суғориш тармоқларини бетонлаштириш ва реконструкция қилинадиган объектлар рўйхати:

     1.Чимбой туманидаги “Тағ жап” каналини реконструкция қилиш.

      2.Шуманай туманидаги “Ак жап” хўжаликлараро каналини реконструкция қилиш.

      3.Нукус туманидаги “Сорали” каналини реконструкция қилиш.

      4.Тахиатош туманидаги “Ески Кенегес” каналини ПК215+00 дан ПК372+00 гача реконструкция қилиш (2-босқич).

Молиялаштириш манбаи: Республика бюджети маблағлари ҳисобидан.

       Мазкур объектларга энг яхши таклифларни танлашда иштирокчи қурилиш ташкилотларига қўйиладиган талаблар :

       – Сув хўжалиги объектларида камида 5 йил иш тажрибасига эга бўлиши;                    

       – Охирги 3 йил ичида 10 млрд.сўмдан кам бўлмаган сув хўжалиги объектларида қурилиш-монтаж ишлари бажарилган бўлишлиги;

       – “Шаффоф қурилиш” электрон платформасидаги соҳавий қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида мелорация-ирригация йўналишида иш тажрибасига  эга бўлган пудрат ташкилотларининг таклифлари кўриб чиқилади ва баҳоланади.

Энг яхши таклифларни танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларини қуйида кўрсатилган манзилдан  соат 9-00 дан 18-00 гача олиш мумкин ва таклифлар оммавий ахбарот воситаларида эълон жойлаштирилганидан сўнг камида беш иш куни давомида, соат 9-00дан 18-00га қадар қабул қилинади.

Энг яхши таклифларни танлаш танлови ўтказиладиган манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри  Ғарезсизлик кўчаси, 59-а ўй, мурожаат учун телефон (99861) 222-96-25, (99861) 222-74-12.