АҲОЛИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

___Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Адилбек Реимбаев туманларда аҳоли билан учрашиб, очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Тадбирлар сектор раҳбарлари билан бевосита ҳамкорликда ўтказилиб, унда сув етказиб бериш масаласи муҳокама этилмоқда.

___Чимбой тумани “Тажа жол” овул фуқаролар йиғини  3-сектор ҳудуди ҳисобланади. Мазкур ҳудудда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Аманбай Оринбаев иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Адилбек Реимбаев юзага келаётган сув танқислигини юмшатиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида кенг маълумот берди. Шунингдек, аҳолининг мурожаатлари тингланди.

___Учрашувда овул фуқаролар йиғини раиси Бекпосин Оспанов, овул оқсоқоллари Авезбай Юсупов, Баўетдин Пахиржанов ва Жалғас Қалжановлар ҳозиргидек кам сувли даврларда аҳолининг томорқа майдонларини суғориш қийин бўлаётгани юзасидан ўзларининг таклиф ва фикрларини билдирди. 

___Масъуллар аҳолининг фикрларини инобатга олиб, ушбу муаммони бартараф этиш учун ҳудудга сув етказувчи “Қазақ аша” каналининг лойқа билан кўмилиб қолган қисмларини тазолаш зарурлиги таъкидланди. Ушбу масала юзасидан тумандаги сув хўжалиги тизим ташкилотлари раҳбарларига топшириқлар берилди. Хусусан, график асосида сув берилганда аҳоли томорқаларига сув етказиб беришни алоҳида назоратга олиш топширилди. Шунингдек, аҳоли вакилларига ҳам кав сувли даврда ихчам кўчма насослардан фойдаланган ҳолда томорқаларини суғориш чораларини кўриб бориш тавсия этилди.

___Мааълумот учун ушбу овул ҳудудига “Абат жап” канали орқали “Қазақ аша” каналидан 14 километрга сув етказилади. Март ойида берилган сувдан аҳолининг ўртача 70 фоиз томорқа майдонларини суғоришга эришган. Навбатлаб суғориш графиги асосида чекка ҳудудларга ҳам сув бериш чоралари кўрилмоқда.

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби