___
Сув хўжалиги тизимида фаолият олиб бораётган ходимларни ҳар байрамда қўшимча рағбатлантириш анаъанага айланган. Мамлакатимизда кенг нишонланган муборак Рамазон ҳайит байрами муносабати билан ҳам сувчиларга қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари берилмоқда.

___Байрам муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги аппаратида ишловчи ходимларга 20 килограмдан гуруч берилди. Бу каби ходимларни қўшимча рағбатлантириш ишлари сув хўжалиги тизим ташкилотларида ташкил қилинган ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган маҳсулотлар ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Матбуот хизмати