Сув ресурсларини бошқариш лойиҳаси доирасида тренинг ўтказилди

___

___Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда тизим ташкилотларида фаолият юритаётган ҳамда ҳудудлардаги фермер аёллар учун Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш” лойиҳасининг 2-босқич доирасида онлайин режимида интерфаол  тренинг ўтказилди.

___Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Р.Қаршиев сўз олиб, ушбу лойиҳа доирасида сув хўжалиги тизим ташкилотлари хотин-қизларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ҳозирги кун талабидан келиб чиқиб, билим савияларини ошириб бориш борасида сўнгги йилларда ташкил қилинаётган шу каби ўқув тренинглари ва танловларнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. Мазкур лойиҳаларнинг ҳудудлардаги, хусусан сув хўжалигида ишлаётган кам сонли сувчи ва фермер аёллар сафининг кенгайишига, қолаверса, уларнинг ўз фааолиятида иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва етакчилик қилиш ишларида уларнинг билим ва малакаларини оширишга катта ҳисса қўшаётганини таъкидланди. Шунингдек, фермер аёллар бу каби тренингларда олган  тавсия ва билимлари натижасида томорқа ва фермер хўжалиги далаларида  сув тежовчи технологияларни кенгроқ қўлламоқда. Албатта, уларнинг лойиҳа доирасидаги танловларда ҳам фаол иштирок қилаётгани, сувчи аёллар сафини янада кенгайтирмоқда.

___Тренингда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги тизим ташкилотларидаги хотин-қизлар, туманларда фермерлик фаолиятини йўлга қўйган фермер аёллар ҳам иштирок қилди. 

___“Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш” лойиҳаси доирасида ўтказилган танловда фаол иштироким учун трансформатор олиш ҳуқуқини берувчи сертифик билан тақдирланган эдим, – дейди тахиатошлик фермер Қизларгул Жуманиязова. – Ушбу лойиҳа қишлоқ ва сув хўжалиги  умуман аёллар камроқ ишлайдиган  соҳаларда хотин-қизларни қўллаб-қувватловчи, уларнинг етакчилигини оширишга хизмат қиладиган, шу билан бирга рағбатлантириб борадиган муҳим лойиҳа экан. Олдинги сафар онлайин иштирок қилган эдим. Мана бугун Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида 50 нафардан ортиқ сувчи ва фермер аёллар биргаликда тренингда қатнашдик. Бир биримиз билан тажриба алмашдик, тренерлар берган сабоқлардан билимларимизни ҳам оширдик, албатта.    

___Иштирокчилар онлайин орқали “Аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришда етакчиликнинг роли”, “Самарали мулоқот ва вақтни бошқариш қобилияти”, “Бизнесни режалаштириш ва молиявий саводхонлик” каби мавзуларда  тажрибали тренинглардан  тақдимотлари ва чиқишларини тингламоқда. Шунингдек,  мазкур залда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида сектор раҳбари ва хотин-қизлар бошланғич ташкилоти етакчиси Саадат Худайбергенова ҳудудий тренингни бошқариб борди. У ўзининг етакчилик қобилияти ва сув хўжалигидаги кўп йиллик тажрибасидан фойдаланиб, мазкур тренингнинг мазмун-моҳиятини иштирокчи аёлларга батфсил тушунтириб берди.

___Тренинг иштирокчиларининг таъкидлашича, бу галги тадбир ҳар галгисидан қизиқарли ва мазмунли ўтди. Тренинг иштирокчилари сувдан самарали фойдаланишга ҳамда ўзларининг етакчилик қобилиятларини янада ошириш оид кўплаб маълумотларни олганлари билан аҳамиятли бўлди. 

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати