___
Ҳорзиргина хабар топдик, бугун мелиораторлар раҳбари, барча ҳудудлардаги сувчиларга йил 12 ой елкадош, кўмакдош бўлиб, соҳа ривожи учун жон куйдириб юрган Муротов Қурбон Жўраевич 60 ёшга тўлибди.
___Қорақалпоғистон Республикасидаги нафақат тизим ташкилотлари раҳбарлари балки, энг чеккка ҳудудларидаги сувчи ва мелиораторлар ҳам Қурбон акани яхши танийди. Боиси Қурбон Жўраевич бир неча йиллардан буён вазирлик томонидан Оролбўйига бириктирилган вакил сифатида ҳам фаолият олиб бормоқда. Унинг ушбу ҳудудда бормаган туман ва овули, билмаган ирригация ва мелиорация объектлари йўқ. Айниқса, давлат дастурлари доирасида қурилиш реконструкция ишлари амалга оширилаётган объектлар, ёки бирон тадбир ўтказиладиган манзил бўлса, албатта, ўзи бошида туриб зарур тадбирларни ташкил қилади, ҳудудаги сувчиларга ҳар ишда кўмаклашади.

___Хуллас, Қурбон ака қиш-қаҳратони ёки, ёзнинг саратон иссиғи бўладими, раҳбарият топшириғи ижросини таъминлаш учун ҳар доим далада. Қурбон аканинг ўз касбига садоқати, зиммасига юклатилган вазифага бўлган масъулиятини, оддий ходим ва сувчиларга муомаласи ва камтарлигини ёш кадрларга намуна сифатида кўрсатамиз.

___Ҳурматли Қурбон Жўраевич!
___Сизни бугунги қутлуғ 60 ёшингиз билан қорақалпоғистонлик сувчилар номидан самимий қутлаймиз. Сизга сиҳат-саломатлик, узоқ-умр, сув хўжалигини ривожлантириш йўлидаги ишларингизга улкан муваффақиятлар ва ютуқлар ёр бўлишини тилаймиз!
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги,
Қорақалпоғистондаги барча сувчи ва мелиораторлар