бу борада қайси фермерлар намуна кўрсатмоқда?

___ Сувни ҳаёт манбаига қиёслашади. Сўнгги йилларда минтақада кузатилаётган сув танқислиги ушбу оби-ҳаётдан тежаб-тергаб фойдаланишни тақозо этмоқда.
___Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва тежамкор технологияларни кенг қўллашга оид жорий йилнинг ўзида Президент ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир неча қарорлар қабул қилинганининг ўзиёқ мазкур масаланинг қанчалик муҳим эканлигидан далолат бериб турибди.
___Биз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан Тўрткўл туманида амалга оширилаётган ишлар билан қизиқдик.

___-Жорий йилда жами 2560 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш белгиланган, -дейди Тўрткўл туман ирригация бўлими бошлиғи Анвар Қадиров. – Шундан 200 гектар ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғоришни ташкил этиш белгиланган эди. Жорий йилги ҳосил учун 213 гектар майдонда қурилиш ишлари якунланиб, ишга туширилди.
___Айни кунларда пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологияларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Бу бўйча тумандаги 95 та талабгорлар билан «Омад старт» МЧЖ ҳамда «ARENA LIFT STORY SERVIS» МЧЖ қурувчи корхоналар ўртасида 2340 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича пудрат шартномалари расмийлаштирилди. Шундан 640 гектар кредит ва
400 гектар талабгорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан жами 1040 гектар майдон молиялаштирилди.

___Туман ирригация бўлимининг маълумот беришича, молиялаштирилган майдонларда қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Жумладан, 861 гектар учун 58 та ҳовуз қазиш ва 335 гектар учун 20 та насос-фильтр қурилмаларини ўрнатиш ишлари амалга оширилган. Масалан, Зафарбек-Дастонбек, “Мискин оқ олтини”, “Ўринбой чорваси”, Иномжон-Ғуломжон фермер хўжаликларида насос фильтрларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
___Тумандаги “Намунали Бунёдбек-Асадбек” фермер хўжалиги аъзолари номига муносиб равишда бошқаларга намуна кўрсатиб, томчилатиб суғориладиган пахта майдонларига марказий қувурларни монтажлаш ва эгатларга орасига шлангларни ётқизиш ишларини биринчилардан бўлиб бошлади. Ҳозирги кунда тумандаги 4 та фермер хўжалиги аъзолари 65 гектар майдонда қувурларни монтаж қилиш ишларини якунлади.

___Лекин, барча туманларда ҳам мазкур қарор ижроси борасидаги ишлар жадал олиб борилмоқда дея олмаймиз. Бу борада сусткашликка йўл қўйилаётган ҳолатлар ҳам бор албатта. Сув хўжалиги вазирлигида ўтказилаётган йиғилишларда бу борада муҳим чора-тадбирлар белгиланиб, жойларга ишчи гуруҳлар чиққан ҳолда сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ишлари алоҳида назоратга олинмоқда. Негаки, ҳар қандай қарор белгиланган вазифалари ижроси билан самаралидир.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби