14 та муҳим вазифа белгиланди___
___Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ҳайъат йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда 2023 йил ҳосили учун ғалла экишга ер тайёрлаш ва суғориш тадбирларини уюшқоқлик билан ташкил этиш масаласи юзасидан йиғилиш ўтказилди.
___ Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Р.Қаршиев, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири А.Реимбаев, Сув хўжилиги вазирлигидан ҳудудга бириктирилган масъул вакил Т.Қудратовлар Ҳайъат йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, бугунги кунда амалга ошириш лозим бўлган долзарб вазифаларни белгилаб бердилар.

___Шу ернинг ўзида Қорақалпоғистон Республикасида 2023 йил ҳосили учун ғалла экишга ер тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини ташкил этиш мақсадида барча туманга сув хўжалиги ташкилотларидан масъуллар бириктирилди ва уларга амалга ошириладиган вазифалар ёзилган “Эслатма” тарқатилди.

___Мазкур эслатмада ғалла майдонларида шўр ювишни амалга оширишда ички суғориш тармоқлари тозалаш, сув олиш жойлари сувни бошқариш ва ҳисобини юритиш воситалари ва иншоотлари билан жиҳозлаш, барча ғалла экиладиган майдонларни лазер ёрдамида текислаш, лазер ускуналарини рақамлаш, ҳар бирига масъул ходим бириктириш ва лазерли ускуналарнинг ишлашини алоҳида журналда мониторинг қилиб борилишини йўлга қўйиш, фермер хўжаликлар ва контурлар кесимида шўр ювиш графикларини ишлаб чиқиш ва унга амал қилинишини таъминлаш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган.
___
Шунингдек, туман бўйича олинаётган сувнинг камида 30 фоизини ғалла экиладиган майдонларнинг шўрини ювиш ишларига йўналтириш, отядларини шакллантириш, отрядларга сув хўжалиги махсус хизмати ходимлари ҳамда фермер хўжаликлардан сувчиларнинг жалб этилишини таъминлаш, фермерлар томонидан етарлича сувчилар жалб этиш (олинаётган ҳар 10 л/сек сувга ёки 5 гектар майдонга бир нафар сувчи) ҳамда шўр ювиш ишларини кечаю-кундуз амалга ошириш ва бунинг учун сувчилар ишини сменали ташкил этиш каби жами 14 та муҳим вазифалар белгиланган.
___Албатта, буларнинг барчаси мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда белгиланган вазифаларни тизимли ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлардир. Ҳозирда барча масъуллар туманларга чиқиб пахта далаларига сув бериш билан бирга экиладиган ғалла майдонларини суғориш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этмоқдалар.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби.