___
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги биргаликда амалга ошираётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси, II босқич” доирасида тизимдаги коллежларни, яъни сув хўжалигида фаолият юритадиган ўрта маълумотли кадрларни етиштириб чиқарадиган таълим муассасаларини моддий қўллаб-қувватлаш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

___Қорақалпоғистон Республикасидаги Беруний сув хўжалиги ва мелиорация коллежи ҳам юқорида келтирилган лойиҳа асосида ўқув жиҳозлари билан таъминланди, ўқувчилар намойиш участкаларида амалий машғулотлар ўташи учун имкониятлар яратилиб, махсус жиҳозлар ўрнатилди.

___-Коллежимиз Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига бириктирилган бўлиб асосан қишлоқ ва сув хўжалиги йўналишлари бўйича кундузги, сиртқи, кечки ва дуал таълим бўйича ўрта профессионал таълими мутахассислари тайёрланади, – дейди Беруний сув хўжалиги ва мелиорация коллежи директори Адилбек Худиков. – Жорий йилда Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги билан биргаликда амалга ошираётган лойиҳа асосида коллежимизнинг 10 сотих тажриба дала майдонига сув тежайдиган ускуналар ҳамда битта ўқув лаборатория хонасига шу йўналишдаги жиҳозлар ўрнатилди. Бу жиҳозлар ўқувчиларнинг сув тежовчи технологияларга хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича назарий ва амалий билимларини янада оширишга хизмат этмоқда.
___Қорақалпоғистон Республикасида шундай тоифага кирувчи иккинчи таълим муассасаси Кегейли сув хўжалиги ва мелиорация коллежи бўлиб, мазкур ўқув муассасасининг ҳам номойиш участкаси ва уқув хонаси лойиҳа асосида жиҳозланди.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби