___Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан 2022 йил 13 июнда тасдиқланган Медиа-тадбирлар режасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида “Сув хўжалиги соҳасида давлат дастурларининг ижроси” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

___Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад сув хўжалиги соҳасида давлат дастурларининг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида оммавий ахборот воситалари вакилларига маълумот бериш орқали кенг жамоатчиликни хабардор қилишдир. Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5005-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган стратегияси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда соҳага оид тегишли давлат дастурлари асосида ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш тадбирлари ҳақида ахборот оммавий воситалари вакилларига маълумот берилди.

___Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Инвестицияларни жалб қилиш ва инновацион технологияларни жорий этиш сектори раҳбари Оразбай Палуанов ҳамда вазирликнинг Қурилиш ва таъмирлаш ишларини ташкил қилиш сектори раҳбари Есбосын Турдыбаевларнинг матбуот анжумани мавзуси юзасидан ахбороти эшитилди.

___Таъкидланганидек, Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида 19 та ирригация объектларида жами 92,6 км узунликдаги каналларни реконструкция ишлари режалаштирилиб, бугунги кунда 56,7 км узунликдаги каналларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилди. Мелиоратив объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 56,9 км коллекторларида қуриш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.
___Вазирлик тасарруфидаги насос станциялари ва энергетика бошқармаларидаги эскирган 6 дона насос ҳамда 24 дона электродвигателлар алмаштирилди. Насос станцияларида 113 дона “онлайн” режимда мониторинг қилиш қурилмалари ўрнатилди. Мелиорация кузатув қудуқларига 107 дона “DIVER” усканалари ўрнатилди.

___2022 йилда «Дўстлик» каналининг 252 пикетидаги бош сув тақсимлаш иншоотида автоматлаштирилган бошқариш тизими жорий қилинди. Давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида сув хўжалигида 9 дона сув хўжалиги объектлари давлат-хусусий шериклигига берилди.
___Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотларга 2022 йилда 31 нафар олий маълумотли мутахассис кадрлар ишга қабул қилинди.

___2022 йилда сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш, илмий ва инновацион потенциални ривожлантириш, илмий ютуқлар ва ноу-хауларни жорий қилиш ишлари бўйича бугунги кунда 2 дона илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари олиб борилмоқда.

___Матбуот анжуманида вегетация мавсумида экинларни суғориш учун ҳудудларгасувни етказиш бўйича олиб борилган ишлар, олис ҳудудларда сув таъминотида юзага келган муаммолар ва уларни бартараф этиш учун ёзги суғориш мавсуми мобайнида Қорақалпоғистонда бўлиб, амалий ёрдамларни кўрсатган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан кўрилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

___Хусусан, тадбирда вазирликнинг бўлим бошлиғи Усенбай Оразимбетов сўзга чиқиб, жорий вегетация даврида республика ҳудудларига сув етказиш бўйича олиб борилган ишлар, олис ҳудудларга сув етказишда юзага келган муаммолар ва уларни бартараф этиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан атрофлича маълумот берди.
___Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари мавзу юзасида ўзларини қизиқтирган саволларга сув хўжалиги масъулларидан жавоблар олди.
Ғайрат Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби