___ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган шиор остида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Сув хўжалиги вазирлиги тизимида ҳар байрамда ходимларни моддий рағбатлантириш, ҳудудларда ташкил этилган ёрдамчи хўжаликлар ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш анъанага айланган.
___
Байрам муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги ҳамда тизим ташкилотларидаги ходимлар пул мукофоти ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан рағбатлантирилмоқда.
___Ишчи-ходимларни рағбатлантириш, бу борадаги ишларни самарали ташкил этишда Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси намуна кўрсатиб келаётган жамоалардан. Бу сафар ҳам жамоа раҳбарияти томонидан ёрдамчи хўжаликларида етиштирилган маҳсулотлар ҳисобидан ишчи ходимлар қўшимча рағбатлантирилди.

___-Байрам арафасида ишчи-ходимларга тарқатилган гўшт, сабзавот-полиз ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари байрам дастурхони тўкинлигини таъминлайди, – дейди Қорақалпоғистон НСваЭБ етакчи мутахассиси С.Тургалиев. – Ушбу маҳсулотларнинг бепул тарқатилаётгани сувчиларнинг касбига бўлган меҳрини ошириб, қилган меҳнатларига муносиб рағбат бўлаётир. Шу билан бирга хонадонларига барака, байрамона руҳ олиб кирмоқда.

___Байрам арафасида бошқа тизим ташкилотларида ҳам ишчи-ходимларни қўшимча рағбатлантириш чоралари амалга оширилмоқда.
___Фурсатдан фойдаланиб, “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами билан барча сув хўжалиги ходимларини самимий табриклаймиз.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби