___ Элликқалъа туманида Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон минтақавий маркази томонидан сув хўжалиги соҳасини институционал ривожлантириш ва тизим ташкилотлари мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

___ Семинар-тренингда Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари, соҳада илмий изланишлар олиб бораётган олимлар, Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний туманларининг ирригация ва мелиорация бўлими ходимлари, насос станцияси ва сув хўжалиги махсус хизмат ходимлари иштирок қилди.
___ Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан ҳудудга бириктирилган масъул вакил Т.Қаюмов, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон минтақавий маркази директори С.Курбанбаев, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги сектор раҳбари А.Қидирбаевлар сўзга чиқиб, ушбу семинарни ўтказишдан кўзланган мақсад ва соҳа ривожида унинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтдилар.

___ Таъкидланганидек, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон минтақавий маркази (собиқ САНИИРИ) жорий йилда “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш” лойиҳаси бўйича шартнома асосида институционал ривожлантириш ва малака ошириш хизматларини кўрсатмоқда. Ушбу шартномада сув хўжалигининг долзарб масалаларини институционал, ҳуқуқий ва молиявий жиҳатлар бўйича инвентаризациядан ўтказиш, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, шу жумладан, туманлардаги ирригация ва мелиорация бўлимлари ходимлари учун ўқув машғулотларини ўтказиш каби асосий вазифалар назарда тутилган.

___ Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси, жумладан, унинг жанубий туманларидаги сув хўжалигининг мавжуд муаммоларига оид мавзуларда институт мутахассисларининг маърузалари тингланди. Хусусан, “Гидромелиоратив тармоқларни ҳамда гидротехник ишоотларни эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш”, “Сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш” “Экинларни суғориш режими ва сув тақсимотини режалаштириш”, “Сув ҳисоби ва ўлчаш станцияларини сертификатлаш” ҳамда тизимларнинг ишлашини такомиллаштиришда ГАТ (ГИС) янги технологияларни технологияларни қўллаш каби мавзуларда олим ва илмий ходимларнинг маъруза ва тақдимотлари тингланди ва иштирокчилар билан биргаликда муҳокама этилди.___

___ Таъкидланганидек, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон минтақавий маркази (собиқ САНИИРИ) жорий йилда “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш” лойиҳаси бўйича шартнома асосида институционал ривожлантириш ва малака ошириш хизматларини кўрсатмоқда. Ушбу шартномада сув хўжалигининг долзарб масалаларини институционал, ҳуқуқий ва молиявий жиҳатлар бўйича инвентаризациядан ўтказиш, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, шу жумладан, туманлардаги ирригация ва мелиорация бўлимлари ходимлари учун ўқув машғулотларини ўтказиш каби асосий вазифалар назарда тутилган.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси, жумладан, унинг жанубий туманларидаги сув хўжалигининг мавжуд муаммоларига оид мавзуларда институт мутахассисларининг маърузалари тингланди. Хусусан, “Гидромелиоратив тармоқларни ҳамда гидротехник ишоотларни эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш”, “Сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш” “Экинларни суғориш режими ва сув тақсимотини режалаштириш”, “Сув ҳисоби ва ўлчаш станцияларини сертификатлаш” ҳамда тизимларнинг ишлашини такомиллаштиришда ГАТ (ГИС) янги технологияларни технологияларни қўллаш каби мавзуларда олим ва илмий ходимларнинг маъруза ва тақдимотлари тингланди ва иштирокчилар билан биргаликда муҳокама этилди.


___ 
___ -Ҳозирги вақтда лойиҳанинг биринчи вазифаси бўйича тадқиқотлар якунланиб, улар натижасида тегишли мавзулар танлаб олинди, – дейди Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон минтақавий маркази директори Сагит Курбанбаев. – Бугунги тренинг, лойиҳанинг якуний босқичи бўлиб, унда сув хўжалиги ходимлари учун семинар – тренинг ўтказиш назарда тутилган эди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси, жумладан, унинг жанубий туманларидаги сув хўжалигининг мавжуд муаммоларига оид мавзуларда институт мутахассисларининг маърузалари тингланди. Ишончим комилки, тренинг соҳа ходимларининг сувни бошқариш, тежамкор технологияларни жорий этиш, сувнинг ҳисобини юритиш борасидаги билимларини оширишга ёрдам беради. Замон шиддат билан ўзгармоқда. Барча соҳалар шу жумладан сув хўжалигига ҳам рақамли технологиялар кириб келаётгани ҳозирги кунда ходимлар малакасини ошириш давр талабидир.

___ Семинар-тренингнинг иккинчи қисми очиқ мулоқот тарзида давом қилди. Унда олимларнинг тақдимотларида келтирилган тавсиялар бевосита ҳудудлардаги объектлар мисолида ҳолатлар ва натижаларга изоҳлар берилиб, савол-жавоблар қилинди.
___ Бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан республикамизга бириктирилган масъул вакил Туроб Қаюмов олимлар тавсияларини қўллаб-қувватлаган ҳолда барча иштирокчилар Оролбўйи ҳудудида сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини ва борада амалга ошириладиган ишлар юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

___ Семинар иштирокчиларига олимлар томонидан ишлаб чиқилган “Қишлоқ хўжалиги экинларининг сувга бўлган талаби ва суғориш режими”, “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини мониторинг қилиш ва баҳолаш”, “Суғориш режаси” ва “Сув тежовчи технологияларни қўллаш” номли ўқув қўлланмалари тарқатилди.
Ғайрат Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котибиф