ТИЗИМ ТАШКИЛОТИДАГИ АЁЛЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

___ Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасида ҳам  “Халқаро қишлоқ аёллар куни” байрамига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.

___ Тадбирда Бошқарма бошлиғи К.Сарыбаев  сўзга чиқиб, бугунги кунда Бошқармада 23 нафар хотин-қизлар эр-йигитлар билан ёнма-ён фидокорана меҳнат қили келаётганини таъкидлади ва байрам билан табриклади. Шунингдек, соҳада кўп йиллардан буён фидокорона меҳнат қилиб келаётган ва ёш кадрларга иш ўргатиб келаётгани тажрибали мутахассис аёлларга миннатдорлик билдирилди.Тадбир давомида “Халқаро қишлоқ аёллари куни” байрами муносабати 23 нафар аёлларга байрам совғалари топширилди ва аёллар учун байрам дастурхони ёзилди. .

 

___

Байрам муносабати билан “Қизкеткен-Кегейли” ирригация тизими бошқармасининг муҳандис-гидротехниги Лиза Аймуратова Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «ҲУРМЕТ ЖАРЛЫҒЫ» билан тақдирланди. Шунингдек, бошқармада ишловчи барча аёлларга Бошқарма раҳбарияти томонидан байрам совғалари топширилди.

Бу каби байрам тадбирлари бошқа тизим ташкилотларида ҳам ўтказилмоқда.

          Фурсатдан фойдаланиб, Сув хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган барча аёлларни  “Халқаро қишлоқ аёллари куни” байрами билан самимий табриклаймиз.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги Матбуот хизмати