БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН СУВЧИЛАР МУКОФОТЛАНДИ

___ Мамлакатимизда декабрь ойининг иккинчи якшанбаси – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланади. 2017 йилдан буён соҳа ходимларининг касб байрами сифатида нишонланадиган ушбу сана арафасида сувчилар хизмати ҳам эътироф қилинади албатта.

___ Конституциямиз қабул қилинганининг 30 йиллиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Қорақалпоғистондаги бир гуруҳ сув хўжалиги ходимлари мукофотланди.

___ Бугун Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигида соҳа ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

___ Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири А.Реимбаев сўз олиб, соҳа ходимларини байрам билан қутлади ҳамда  мукофотланганларга кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

___ Байрам муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Бахтияр Жузбаев, вазирлик ҳузуридаги мелиоратив экспедицияси Бош жанубий мелиоратив тизими Элликқалъа Ақчадарё дренаж бўлими участка бошлиғи Кенесбай Темирханов, Амударё тумани ирригация бўлими 2-тоифали муҳандис-гидротехниги  Зулхумор Дусимбетовалар «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

___ Шунингдек, вазирликнинг бош юрисконсульти Муратбай Еримбетов, молия-хўжалик бўлими бошлиғи Бахадир Примбетов, Транспорт хизматлари ва механизация бўлими бошлиғи Сагидулла Сержанов, Амина Торемуратова, Шуманай тумани ирригация бўлими раҳбари Муратбай Жиемуратовларга “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони топширилди.

___ Дарҳақиқат, деҳқон ва фермерларимизнинг мўл ҳосил етиштиришида ирригатор ва мелиораторлар, сувчи миробларнинг хизмати каттадир. Шу нуқтаи назарда мазкур байрам сувчиларимизнинг ҳам касб байрамидир. Фурсатдан фойдаланиб, мукофотланганларни ва барча сув хўжалиги ходимларини байрам билан самимий қутлаймиз.

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби