ТАНҚИДДАН ТЎҒРИ ХУЛОСА ЧИҚАРГАН СУВЧИЛАР

шу куннинг ўзида берилган топшириқни сифатли амалга оширди

___ Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Р.Қаршиев Қорақалпоғистотон Республикасининг шимолий туманларида ирригация тармоқларини қўл кучи ёрдамида тозалаш ва гидроиншоотлар, сув олиш қулоқларини таъмирлаш ишларини ташкил қилиш жараёнлари билан танишиш жараёнида Нукус туманида ишлар тўғри ташкил қилмагани учун эътироз билдирган эди.

___ Расмий сайтимизда эълон қилинган “Хўжа кўрсин”га қилинган ишнинг фойдасидан зарари кўпроқ” сарлавҳали мақолада вазир ўринбосари Р.Қаршиев томонидан амалга ошириладиган тадбирлар бўйича йўналиш берилгани таъкидланган эди.

 

___ Биз, куннинг иккинчи ярмида мазкур ҳудуддаги ҳолатни қайта ўргандик.  Эътиборлиси, ирригация бўлими раҳбари лавозимида яқинда иш бошлаган  Илхам Тилепбаев берилган кўрсатмадан тўғри хулоса чиқариб, ишни тез ва самарали ташкил қилган. Ички ариқлар қўл кучи ёрдамида тозаланиб, сув олиш қисмидаги гидроқурилмаларда бўяш ишлари амалга оширилди.

___ Тизим ташкилотлардаги барча раҳбар ва ходимлар раҳбарият томонидан билдирилган танқид ва берилган йўналишлардан ушбу мисолдаги каби тўғри хулоса чиқариб, ишларини ташкил қилсалар,  бугун бажарилган юмушлар эртанги суғориш мавсумида юқори самарадорликка эришишга хизмат қилиши шубҳасиздир.

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот котиби