Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ташкил қилинган «ички аудит гуруҳи» томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида
ҲИСОБОТ
2022 йил 30 декабрь ҳолатига
- Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишга оид меъёрий ҳужжатлар билан танишиб чиқиш;
Соҳага оид асосий меъёрий ҳужжатлар, яъни Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 11.12.2020 йилдаги «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий янада жадал ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида» ги ПК-4919-сонли, 01.03.2022 йилдаги ПК-144-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ва Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2021 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш чора табдирлари тўғрисида» ги 95-сонли Қарори асосида ички аудит гуруҳи томонидан амалга ошириладиган ишларни ҳуқуқий асослари ўрганилди.
Узбекистон Республикаси Президентининг 06.04.2021 йилдаги «Ӯзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида» ги ПК-5055-сонли қарори ижросини таъминлаш максадида, Ӯзбекитон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги «Ӯзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини доир айрим конунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида» 573-сонли Қарори ўрганилди.
Шуниндек, Ӯзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирилигининг 14.03.2022 йилдаги «Ички аудит гурухлари тугрисидаги наъмунавий Низомни тасдиқлаш ҳақида» ги 60-сонли бўйруғи ва иловасида белгиланган ички аудит гуруҳининг вазифа ва мужбуриятлари ўрганилиб чиқилди.
Бундан ташқари, Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларни жорий этиш ва мукобил энергиядан фойдаланиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида» ги 315-сонли Қарори билан 23.02.2021 йилдаги 95-сонли Қарорига киритилган ўзгартиришлар ўрганилди.
- Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Ички аудит гуруҳини ташкил қилинганлиги тўғрисида
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 03.06.2022 йил 66-к сонли бўйрўғига асосан ички аудит гуруҳи бош инспектори лавозимига Ерекеев Марат Аманбаевич ишга қабул қилинди.
- Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш (2021 йил бўйича)
Томчилатиб суғориш технолоияларни жорий қилиш бўйича 2021 йилги тасдиқланган манзили рўйхатга асосан республикада жами 173 та кластер ва фермер хўжаликларга 5062 га пахта майдонлари учун 40562,0 млн сўм субсидия маблағлари ажратилган булиб, 2021 йилда Ӯзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган текширишда жами республика бўйича 6266,2 млн сўм маблағи қайтарилиши аниқланган.
Шуниндек, кластер ва фермер хўжаликлар томонидан 2021 йилда томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилинган ва субсидия маблағлари ажратилган 5450 гектар пахта майдонларига жорий йилда 5062 гектар пахта майдони экилган. Ушбу 5062 гектар пахта майдонларига 2022 йил ҳолатига томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилинди.
- Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш (2022 йил буйича)
Томчилатиб суғориш технологияларни жорий қилиш бўйича республикада 2022 йилги тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан 12200 гектар пахта майдонлари режалаштрилган булиб, шундан 14 та туман бўйича ўз маблағи ва банк кредитлари ҳисобидан пудратчи ташкилотларга қурилиш монтаж ишларини амалга оширишлари бўйича 4301 гектар пахта майдони учун 89371 млн сўм молиялаштрилган, лекин 6 та туман бўйича (Тахиётош, Шуманай, Нукус, Бозатов, Чимбой ва Муйнок туманлари) молиялаштрилмаган.
Ушбу 2022 йилги манзилли рўйхатга асосан жорий йилда жами 151 та кластер ва фермер хўжаликларда 3275 гектар пахта майдонларида қурилиш монтаж ишлари олиб борилди.
2022 йили «Agro-subsidiya» ягона ахборот тизими орқали фермер хўжаликлари ва кластерлардан жами пахта майдонларини томчилатиб сўғирош технологияси жорий этиш бўйича 164 та ариза келиб тушган булса, 26 та фермер хўжаликларидан 471,1 га пахта майдонларини томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилганлиги учун 6386,4 минг субсидия ажратилиб шунинг 50% и 3193,2 минг сўми фермер хўжаликлари ҳисоб рақамларина туширилиб берилди.
Бундан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси билан Шуманай тумани «Агро Шоманай Кластер» МЧЖ нинг 67 га пахта майдонларини томчилатиб суғориш ишлари бўйича мониторинг ўтказганда қўйидаги ҳато камчиликлар аниқланди.
Ушбу «Агро Шоманай Кластер» МЧЖ 67 га пахта майдонларига фақатгина точилатиб сугориш шлангалари тўшалмай оддий усулда сўғорилган ва туман ишчи гуруҳи томонидан далолатномалар тузилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси билан 2021-йил Кегейли тумани «Кегейли Чимбой агро Кластер» МЧЖ нинг 91 га пахта майдонларини томчилатиб суғориш ишлари бўйича 584 млн сўм субсидия ажратиш мониторинг ўтказганда қўйидаги ҳато камчиликлар аниқланди. Ӯшбу «Кегейли Чимбой агро Кластер» МЧЖ 91 га пахта майдонларига фақатгина точилатиб суғориш шлангалари тушалмай оддий усулда сугорилган ва туман ишчи гуруҳи томонидан далолатномалар тузилиб олинган субсидиянинг 100% ини кайтариш бўйича ишлар олиб борилди.
Кегейли тумани «Агро Халкабад пахтаси» МЧЖ га 344 га майдонга 5778 млн сўм 2021-йил томчилатиб суғориш технологиялари жорий этиш учун кредит ажратилган ва субсидия эса ажратилмаган. Ӯткан йили бу буйича фақатгина 80 га майдонга томчилатиб суғориш технологияси бўйича ишлар олиб борилган. Ушбу йилда бу томчилатиб суғориш технологиялари ўз ўринларида йуқ эканлиги маълум бўлиб, бу бўйича прокуратура органлари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Кунград тумани «Чили Осиё Кунград» МЧЖ га 400 га майдонга 4800 млн сўм 2022-йил галла етириш бўйича кредит ажратилган ва бу бўйича ушбу йилга ғалла лазерли текислаш ишлари олиб борилиб, ер майдонларига ҳовуз, насос фильтрлар, марказий қувурлар ва гидрантлар қурилган. Фақатгина спринклер олинмаганлиги аниқланиб далолатнама тузилди.
Ҳозирги кунда ўткан йили Чимбой тумани «Шымбай таласы» МЧЖ 400 га майдонга 6774 млн сўм кредит ажратилганлиги буйича прокуратура органлари томонидан тузилган ишчи гуруҳлари томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Берилган топшириқларни ижросини бажариш мақсадида «Ички аудит гуруҳи» ва Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги маъсул ходимлари билан биргаликда томчилатиб суғориш технологиялари жорий килиш бўйича 2021-2022 йиллар учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар жараёнини кластер ва фермерлар кесимида ҳар кунлик мониторинг ишлари олиб бориш йўлга қуйилди.